Ёш (биологияда) — организмнинг туғилганидан бошлаб унинг ўсиши, ривожланиши, вояга етиши ва қаришидан иборат ҳаёти тавсифи.

Одамлар Ё. и. О дам да календар Ё. (туғилгандан бошлаб муайян вақтгача ўтган давр) ва биологик Ё. бўлади. Биологик Ё. организмдаги моддалар алмашинуви ҳолати ва бу жараёнларнинг муайян популясия учун мос келишига қараб белгиланади.

Умрнинг узайиши ва акселерациянинг ривожланиши билан Ё. чегараси тўғрисидаги тасаввур ҳам ўзгариб боради. Одам учун Ё.нинг энг юкрри чегараси 115—125 йил ҳисобланади. Агар биологик Ё. календар Ё.дан илгарилаб кеца, у ҳолда вақтидан олдин қариш дейилади. Одам Ё.ига ижтимоий ва иқтисодий шароит ҳам таъсир кўрсатади. Ҳайвонлар Ё. и. Ёввойи ҳайвонлар Ё.и уларни тутқинликда (мас, ҳайвонот боғида) кузатиш ёки ҳалқалаш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари Ё.и улар туғилган вақтни қайд қилиб қўйиш ёки уларни нишонлаш орқали, кўпчилик сут эмизувчилар Ё.и тишларининг едирилиши ёки шохларининг ҳолатига, балиқлар Ё.и тангачаларига, қушлар Ё.и патларига қараб аниқланади. Ўсимликлар Ё.и уруғнинг униб чиқиши ёки ниҳолнинг ривожлана бошлашидан Ё. ҳисобга олинадиган давргача ўтган вақт билан ўлчанади. Ўсимликлар умри ўсимлик турига ва у ўсаётган шароитга боғлиқ. Ўсимликлар орасида бир неча ҳафтадан (мас, баҳор эрофиласи, эфемерлар) бир неча минг йилгача умр кўрадиган турлари (мас, австралия микрозалияси) бор. Кўпчилик дарахтлар узоқ яшайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил