Ёшлик девони
„Ёшлик девони“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб шеърий тўплам. 1969-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриётида чоп этилган. Тўпламга муаллифнинг аруз вазнида ёзилган шеърлари киритилган.
|
| |
| Муаллиф(лар) | Эркин Воҳидов |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | шеърлар |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1969 |
| Саҳифалар сони | 146 |
„Ёшлик девони“ тўпламнини шоир Абдулла Орипов юқори баҳолаган:
„Ёшлик девони“ни ўқир экансиз, шоир қалбидан сизиб чиқаётган маъсум туйғулар гўё сирли, сеҳрли сўзларга айланади. Шоир укпардай майин бу сўзларни тўзғитиб ўйнайди-ю, улардан гўзал, ўйноқи оҳанглар яратади, сўнгра эса улар аста ўрни-ўрнига тушади, худди дастгоҳдан чиқаётгандай, қуйма, бетакрор сатрлар пайдо бўлаётгандай таассурот қолдиради кишида:
Тун билан йиғлабди булбул,
Ғунча ҳажри доғида.
Кўз ёши шабнам бўлиб
Қолмиш унинг япроғида.Она тилимиздаги ипакдек майин, камалакдек рангбаранг, ғоят нозик лутф, беозор қочиримлар, гоҳ ҳазин, гоҳ самимий табассум уйғотувчи ташбеҳлар, ўткир хулосалар булар бари улкан шоиримиз қаламига мансуб бетакрор фазилатлардир[1].
Манбалар
- ↑ Ғуломова, Назира. Она тили ва адабиёт. Тошкент: „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси, 2014.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |