Kamalak parda
(Yoysimon pardadan yoʻnaltirildi)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Камалак парда (лотинча: ирис), рангдор парда — кўз соққаси томирли пардасининг олд қисми бо’либ, киприксимон танадан бошланади. Рангдор парда олдинда қорачиқ тешигида тугайди, унинг олдинги юзаси кўз соққасининг олдинги бўшлиғига, орқа юзаси кўз гавҳари бўшлиғига қараган. Камалак парда рангли бўлиб, мугуз (шох) парда орқали кўриниб туради. Парда таркибидаги пигментлар миқдорига қараб кўз ҳар хил рангли (қора, жигарранг , кўк ва ҳоказо) бўлиб товланади, пигмент бўлмаган рангдор парда қизил бўлиб кўринади. Кўз қорачиғи қирраларида айланасига жойлашган мускул қисқариб, қорачиқни торайтирса, узунасига жойлашган мускул кенгайтиради. Камалак парданинг орқасида тиниқ, икки томони қавариқ линза — кўз гавҳари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |