Ю (kirill)
(Yudan yoʻnaltirildi)
Ю — ўзбек кирилл алифбосининг ўттизинчи ҳарфи. Ўзбек адабий тилида тил ўрта, сирғалувчи й ундоши билан тил орқа, лаблашган у унлиси бирикмасини (ю) ифодаловчи графема. Сўз бошида (юлдуз, юрак, юқори), ўртасида (буюк, туюқ, эволюция) ва охирида (интервю, меню) кела олади. Юклама ва боғловчи сифатида қўлланишини ҳисобга олмаганда, сўз охирида фақат европа тилларидан ўзлашган сўзлар таркибида учрайди. Туркий халқдар қўллаган авесто, урхуненисей, суғд, уйғур, араб, лотин графикалари асосидаги алифболарда бундай графема мавжуд эмас, у фақат кирилл (рус) графикаси асосидаги алифбодагина учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |