Ю Бюн-Су (1988-йил 26-мартда туғилган) — Жанубий Кореялик футболчи ҳужумчи ампуласида ўйнайди, Таиланд 1-лигасида „Чонбури“ жамоасида ўйнайди.

Ю Бюн-Су
유병수
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ю Бюн-Су
Таваллуд санаси 1988-йил 26-март (1988-03-26) (38 ёш)
Таваллуд жойи Даэгу, Жанубий Корея
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Чонбури
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007—2008 Ҳонгик Университй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2011 Инчеон Унитед 67 (37)
2011—2013 Ал-Ҳилал 44 (16)
2013—2016 Ростов 28 (15)
2017—2018 Гимпо Cитизен 8 (8)
2019 Ҳwасеонг ФC 19 (7)
2020 МОФ Cустомс Унитед 4 (2)
2020—2021 Аюттҳая Унитед 29 (20)
2021- Чонбури 36 (13)
Миллий терма жамоа
2010- Жанубий Корея 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(9-октабр 2022-йил учун)

У Криштиану Роналдуникига ўхшаган жарима зарбаси туфайли „Wолмидолик Роналду“ лақабини олган. Wолмидо — Инчеон шаҳридаги кичик ҳудуд бўлиб, у ўзининг профессионал фаолиятини ўша ерда бошлаган.

Клубдаги фаолияти

Ёшлик йиллари

Ю Дунчун ўрта мактабига ўқишга кирган ва деярли ҳар бир ўйинда камида битта гол урган. Кейин у бир нечта миллий мусобақаларда энг яхши тўпурар мукофотини қўлга киритиб, Уннам ўрта мактабига ўқишга ўтган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у Ҳонг-Ик университетига ўқишга киришга қарор қилган ва Миллий университет танловида энг яхши ассистент мукофотини қўлга киритган. Шу тариқа у К-лиганинг Инчеон Унитед жамоасига қўшилган.

Инчеон Унитед

Мавсум олдидан Инчеон ўзининг юлдуз ҳужумчиси Банг Сеунг-Ҳванни Жежу Унитедга сотган. Ушбу трансфер кўплаб Инчеон мухлисларини хавотирга солган, сабаби Инчеон жамоаси яна бир ҳужумчи Женан Радончични Сеонгнам Илҳвага сотиб юборишган эди.

2009-йил 3-мартда Ю Пусан И’Паркга қарши дебют учрашувида гол урган. К-лигадаги дебют мавсумида у „Мавсумнинг янги футболчиси“ соврини учун энг яхши номзодлардан бири сифатида тан олинган, аммо охир-оқибат Гангwон ФC ҳужумчиси Ким Ёнг-Ху мукофотни қўлга киритган. 2009-йилнинг ноябрида у Премер-лига жамоаси „Болтон Wандерерс“ билан музокаралар ўтказган[1].

2010-йилги К-лига мавсумида у 28 ўйинда 22 та гол урган ва 2010-йил К-лиганинг энг яхши тўпурари деб топилган. Ю Инчеон Унитед билан шартномани 2013-йилгача узайтирган[2].

Ал Ҳилол

2011-йилнинг июл ойида Ю Осиёда асрнинг энг яхши клуби бўлган Саудия Арабистонининг " Ал Ҳилол " клуби билан 2014-йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган. Ар-Риёдда жойлашган жамоада икки мавсумда 44 та ўйин ўтказиб, жами 16 та гол урган.

Ростов

2013-йилнинг 22-июнида Ал Ҳилол Ю Россия Премер-лигасининг „Ростов“ клубига ўтиш бўйича келишиб олганини эълон қилган[3].

Кореяга қайтиш

2017-йилда Ю Гимпо Cитизен ФCга давлат хизматида бўлиш учун қўшилган. 2018-йил август ойи давомида Ю А-Лига томонидаги Wеллингтон Пҳоэних жамоасининг синовидан ўтган. 24-август куни у жамоаси билан Непиэр Cитй Роверс устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган[4].

2019-йилда Ю К3 лигаси жамоаси Ҳwасеонг ФC билан шартнома имзолаган[5].

Халқаро фаолияти

2009-йил 3-июн куни у иккинчи бўлимда заҳирдан майдонга тушган ҳолда Уммон миллий футбол жамоасига қарши ўйинда терма жамоадаги дебютини ўтказган. Ю 2011-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида иштирок этиш учун танланган[6].

Клуб статистикаси

Клуб фаолияти Лига Кубок Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Жанубий Корея Лига КФА Кубоги Лига Кубоги Осиё Бошқа Жами
2009 Инчеон Унитед К-Леагуэ 27 12 1 0 7 2 - - 35 14
2010 28 22 3 3 3 0 - - 34 25
2011 12 3 0 0 1 1 - - 13 4
Саудия Арабистони Лига Валиаҳд Шаҳзода

мукофоти

Қирол Кубоги Осиё Бошқа Жами
2011—12 Ал-Ҳилал Саудия Профессионал Лигаси 20 6 4 5 2 0 9 5 1 2 36 18
2012—13 24 10 3 1 2 0 8 0 0 0 38 11
Россия Лига Россия Кубоги Лига Кубоги Европа Бошқа Жами
2013—14 Ростов Россия Премиэр Лигаси 17 2 2 0 - - - 19 2
2014—15 4 0 0 0 - 1 0 - 5 0
2015—16 7 1 0 0 - 0 0 - 7 1
Жами Жанубий Корея 67 37 4 3 11 3 - - 82 43
Саудия Арабисотони 44 16 7 6 4 0 17 5 1 2 73 29
Россия 28 3 2 0 - 1 0 - 31 3
Жами 139 56 13 9 15 3 18 5 1 2 186 75

Ютуқлари

Футболчи сифатида

Ал-Ҳилол

  • Валиаҳд шаҳзода кубоги : 2011-12, 2012-13

Ростов

  • Россия кубоги : 2013-14

Манбалар

  1. ↑ „Wандерерс лине уп анотҳер раид он Соутҳ Кореа“. Болтон Неwс (12-ноябр 2009-йил).
  2. ↑ „인천УТД, 유병수와 2013년까지 계약 연장“ (корейсча). Инчеон Унитед (22-феврал 2011-йил). Қаралди: 22-феврал 2011-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Ёо Бюнг Соо трансферред то тҳе Руссиан теам "Ростов"“. Ал Ҳилал неwс (22-июн 2013-йил). 12-октабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2013-йил.
  4. ↑ „Кореа интернатионал триаллист импрессес Них босс Рудан“. А-Леагуэ (25-август 2018-йил). Қаралди: 25-август 2018-йил.
  5. ↑ „서른한 살 된 '월미도 호날두' 유병수 "욕심 내려놓고 다시 시작" (ин Кореан)“. неwс.кмиб.cо.кр. Кукминилбо. Қаралди: 16-май 2019-йил.
  6. ↑ „Чо намес Кореа Реп 23 фор АФC Асиан Cуп“. Тҳе АФC (24-декабр 2010-йил). Қаралди: 23-июл 2011-йил.