Ю Дабао (талаффузи: Юй Дабао) (1988-йил 18-апрелда туғилган) — хитойлик профессионал футболчи, ҳозир Хитой Суперлигаси клуби „Беижинг Гуоан“да ўйнайди[1].

Ю Дабао
于大宝
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ю Дабао
Таваллуд санаси 1988-йил 18-апрел (1988-04-18) (38 ёш)
Таваллуд жойи Қингдао, Шандонг, Хитой
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Беижинг Гуоан
Рақами 22
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1997-2000 Қингдао Эцонг Ҳаиниу
2001 Гуангдонг Мингфенг
2002-2003 Қингдао Ҳаилифенг
2006-2007 Бенфиcа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004-2006 Қингдао Ҳаилифенг 28 (7)
2007-2009 Бенфиcа 0 (0)
2007 → Авес (Ижара) 9 (1)
2008 → Оливаис Мосcавиде (Ижара) 12 (2)
2009 → Мафра (Ижара) 12 (3)
2010-2011 Тианжин Теда 47 (12)
2012-2014 Далиан Аэрбин 84 (17)
2015- Беижинг Гуоан 135 (18)
Миллий терма жамоа
2004-2006 Хитой У-17
2007-2008 Хитой У-20
2010- Хитой 65 (19)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 4-январ учун)

Клубдаги фаолияти

Ю Дабао футболчилик фаолиятини иккинчи даражали „Қингдао Ҳаилифенг“ жамоасида ўйнаб бошлаган ва тез орада Хитойнинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасига чақирилган. 17 ёшгача бўлган футболчилар билан у 2004-йилги Осиё У-17 чемпионатида яхши ўйин кўрсатаган[2]. Шу турнирдан кейин Юга кўплаб клублар қизиқиш билдира бошлаган. хусусан: Ажах, Неwcастле Унитед ва Рангерс каби жамоалар ҳам бор эди аммо, у „ Бенфика“ га уч йиллик шартнома асосида қўшилган. Португалияга келганидан сўнг бор-йўғи беш кун ва учта машғулот ўтказгандан сўнг дебют учрашувида Ю Портимоненсега қарши ўйинда захирадан майдонга тушган ва учта гол уриб битта голга ассистентлик қилган.

Ю „Бенфика“ ўринбосарларидаги кучли ўйинлари туфайли унга мавсумолди даврида асосий жамоа билан машғулот ўтказиш имконияти берилган ва шу тариқа расман асосий жамоага қўшилган. У клубдаги дебютини 2007-йил 26-сентябрда Таса да Лига доирасида Эстрела да Амадорага қарши ўйинда (0:0) ўтказган ва пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган. Кейин у тез орада иккинчи даражали „CД Авес“га ва учинчи даражали „Оливаис Мосcавиде“ жамоаларига ижарага берилган[3].

2010-йилнинг февралига келиб, Юнинг Бенфика билан шартномаси якунланган[4]. Кейин у 2010-йилги мавсум бошланишидан олдин юқори дивизион вакили Тианжин Теда билан шартнома имзолаган[5]. Ю жамоаси билан 2011-йилги Хитой ФА кубогида ғолиб чиқган. 2012-йилнинг 27-февралида Ю 15 миллион евро эвазига амалдаги лига чемпиони „Гуангзҳоу Эвергранд“га ўтгани ҳақида хабар берилган[6] аммо, Гуангзҳоу ўша куни трансфер музокараларидан воз кечган ва эртаси куни у Далиан Аэрбинга ўтган.

2014-йилнинг 27-декабрида Ю, 2014-йилги мавсум якунида Далиан қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг, Хитой Суперлигаси вакили Беижинг Гуоанга ўтган[7]. 2018-йилги лига мавсумига келиб, мураббий Рогер Счмидт Юни клуб сардори этиб тайинлаган ва уни марказий ҳимоячига айлантирган. Ю жамоаси билан 2018-йилги Хитой ФА кубогида ғолиб чиқишган[8].

Халқаро фаолияти

Ю Хитой терма жамоасига ўша пайтдаги бош мураббий Гао Хонгбо томонидан чақирилган ва 2010-йилнинг 18-декабрида Эстонияга қарши ўйинда (3:0) дебют қилган. Яна бир нечта ўйинларни ўтказгандан сўнг, у Хитой термаси учун биринчи голини 2012-йил 22-февралда Қувайтга қарши норасмий ўртоқлик учрашувида киритган. Ю 2012-йилнинг 29-февралида Иорданияга қарши ўйинда, 2014-йил ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўзининг биринчи расмий голини киритган[9].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Қингдао Ҳаилифенг 2004 Хитой Биринчи Лигаси 8 0 0 0 - - - 8 0
2005 2 0 0 0 - - - 2 0
2006 18 7 2 1 - - - 20 8
Жами 28 7 2 1 0 0 0 0 0 0 30 8
Бенфиcа 2006—2007 Примера Лига 0 0 0 0 3 0 0 0 - 3 0
Авес (Ижара) 2007—2008 Лига де Ҳонра 9 1 0 0 0 0 - - 9 1
Мосcавиде (Ижара) 2008—2009 Сегунда Дивисãо 12 2 0 0 0 0 - - 12 2
Мафра (Ижара) 2009—2010 12 3 3 0 0 0 - - 15 3
Тианжин Теда 2010 Хитой Супер Лигаси 22 6 - - - - 22 6
2011 25 6 2 1 - 6 1 - 33 8
Жами 47 12 2 1 0 0 6 1 0 0 55 14
Далиан Аэрбин 2012 Хитой Супер Лигаси 27 6 0 0 - - - 27 6
2013 29 8 4 1 - - - 33 9
2014 28 3 0 0 - - - 28 3
Жами 84 17 4 1 0 0 0 0 0 0 88 18
Беижинг Гуоан 2015 Хитой Супер Лигаси 29 5 2 0 - 8 2 - 39 7
2016 22 4 4 1 - - - 26 5
2017 12 1 1 1 - - - 13 2
2018 21 2 6 0 - - - 27 2
2019 25 4 1 0 - 6 0 1 0 33 4
2020 11 1 0 0 - 4 0 - 15 1
2021 15 1 0 0 - 0 0 - 15 1
Жами 135 18 14 2 0 0 18 2 1 0 168 22
Карерада жами 327 60 25 5 3 0 24 3 1 0 380 68

Халқаро статистика

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2010 1 0
2011 4 0
2012 4 1
2013 14 4
2014 1 0
2015 11 9
2016 3 0
2017 7 3
2018 6 0
2019 9 2
2020 0 0
2021 3 0
2022 2 0
Жами 65 19

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Мусобақа
- 22.02.2012 Ҳелонг Стадиони, Чангша, Хитой  Қувайт 2-0 2-0 Ўртоқлик
1. 29.02.2012 Гуангзҳоу Университй Cитй Стадиони, Гуангзҳоу, Хитой  Иордания 3-1 3-1 2014 ФИФА Жаҳон кубоги саралаш
2. 22.03.2013 Ҳелонг Стадиони, Чангша, Хитой  Ироқ 1-0 1-0 2015 АФC Осиё кубоги саралаш
3. 28.07.2013 Олймпиc Стадиони, Сонгпа-гу, Жанубий Корея  Австралия 1-0 4-3 2013 ЭАФФ Шарқий Осиё кубоги
4. 6.09.2013 Олймпиc Стадиони, Тианжин, Хитой  Сингапур 1-0 6-1 Ўртоқлик
5. 2-1
6. 27.03.2015 Ҳелонг Стадиони, Чангша, Хитой  Гаити 2-2 2-2 Ўртоқлик
7. 31.03.2015 Нанжинг Олймпиc Спорц Cентре, Нанжинг, Хитой  Тунис 1-1 1-1 Ўртоқлик
8. 16.06.2015 Чанглимитҳанг Стадиони, Тҳимпу, Бутан  Бутан 4-0 6-0 2018 ФИФА Жаҳон кубоги саралаш
9. 6-0
10. 5.08.2015 Wуҳан Спорц Cентер Стадиони, Wуҳан, Хитой  Шимолий Корея 1-0 2-0 2013 ЭАФФ Шарқий Осиё кубоги
11. 16.06.2015 Шенянг Олймпиc Спорц Cентер Стадиони, Шенянг, Хитой  Малдив ороллари 1-0 3-0 2018 ФИФА Жаҳон кубоги саралаш
12. 2-0
13. 12.11.2015 Ҳелонг Стадиони, Чангша, Хитой  Бутан 3-0 12-0 2018 ФИФА Жаҳон кубоги саралаш
14. 7-0
15. 23.03.2017 Ҳелонг Стадиони, Чангша, Хитой  Жанубий Корея 1-0 1-0 2018 ФИФА Жаҳон кубоги саралаш
16. 9.12.2017 Ажиномото Стадиони, Токё, Япония  Жанубий Корея 2-2 2-2
17. 12.12.2017 Ажиномото Стадиони, Токё, Япония  Япония 1-2 1-2 2017 ЭАФФ Э-1 Футбол чемпионати
18. 7.01.2019 Кҳалифа бин Заед Стадиони, Ал Аин, Бирлашган Араб Амирликлари  Қирғизистон 2-1 2-1 2019 АФC Осиё Кубоги
19. 11.01.2019 Моҳаммед бин Заед Стадиони, Абу Дҳаби, Бирлашган Араб Амирликлари  Филиппин 3-0 3-0

Ютуқлар

Тианжин Теда

  • Хитой ФА кубоги : 2011[10]

Беижинг Гуоан

  • Хитой ФА кубоги : 2018[8]

Хитой У-17

Манбалар

  1. ↑ „Ю Дабао, Латест Неwс & Плаер Профиле | Гоал.cом“. www.гоал.cом. Қаралди: 2021-йил 28-апрел.
  2. ↑ 姓名:于大宝(Ю Дабао) ат сина.cом.cн Ретриэвед 16 Жулй 2012
  3. ↑ 本菲卡紧急召于大宝归队 中国前锋下赛季去向或有进展 ат спорц.сина.cом.cн 13 Май 2009 Ретриэвед 16 Жулй 2012
  4. ↑ Праcтиcе Обсерватионс: Киcк Старт ат эспн.го.cом 2 Марч 2010 Ретриэвед 16 Жулй 2012
  5. ↑ 于大宝:加盟泰达因为想家 未来还将继续留洋梦 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-03 санасида архивланган) ат спорц.163.cом 28 Фебруарй 2010 Ретриэвед 16 Жулй 2012
  6. ↑ 于大宝正式加盟广州恒大 (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-29 санасида архивланган) ат спорц.163.cом 27 Фебруарй 2012 Ретриэвед 16 Жулй 2012
  7. ↑ 国安与于大宝签约三年 ат спорц.ққ.cом 27 Деcембер 2014 Ретриэвед 29 Деcембер 2014
  8. ↑ 8,0 8,1 „足协杯-比埃拉建功张稀哲斩杀 国安客场2-2夺冠“. спорц.сина.cом.cн (2018-йил 30-ноябр). Қаралди: 2019-йил 11-март.
  9. ↑ Чина ПР — Жордан ат фифа.cом 29 Фебруарй 2012 Ретриэвед 16 Жулй 2012
  10. ↑ „足协杯-王新欣于大宝联手逆转 天津2-1胜山东夺冠“ (зҳ). Спорц.сина.cом.cн (2011-йил 19-ноябр). Қаралди: 2019-йил 20-август.