Ю Ҳаи (талаффузи: Юй Ҳай) (хитойча: 于海 1987-йил 4-июнда туғилган) — хитойлик футболчи, ҳозир Хитой Суперлигасида „Шангҳаи СИПГ“ жамоасида ўйнайди.

Ю Ҳаи
于海
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ю Ҳаи
Таваллуд санаси 1987-йил 4-июн (1987-06-04) (39 ёш)
Таваллуд жойи Луоянг, Ҳенан, Хитой
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шангҳаи СИПГ
Рақами 21
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2006 Шаанхи Чанба 36 (0)
2007—2008 Витессе 10 (0)
2009—2014 Гуизҳоу Ренҳе 160 (19)
2015 Шангҳаи СИПГ 127 (6)
Миллий терма жамоа‡
2009 Хитой 71 (11)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2020-йил 31-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2019-йил 27-ноябр учун)

Клубдаги фаолияти

Ю Ҳаи футболчилик фаолиятини 2004-йилги мавсумда „Шаанхи Чанба“ жамоасида бошлаган ва у клубдаги дебютини 2004-йилнинг 16-май куни „Қингдао Эцонг“га қарши ўйинда (2:2) ўтказган[1]. Мавсум давомида асосан захира ўйинида ўйнаганига қарамай, мавсум охирида Шаанхи учинчи ўринни эгаллашида муҳим рол ўйнаган. Кейинги 2005-йилги мавсумда у жамоада ўсиб бораётган салоҳиятга эга футболчи сифатида ўзини намоён қилган ва жамоада кўпроқ ўйинларда майдонга туша бошлаган.

2006—2007-йилги мавсум бошланишидан олдин Ю Эредивизионнинг „Витессе“ жамоасига ўтган ва у ерда 2007-йилнинг 18-мартида „Утречт“га қарши ўйинда (2:0) клуб учун дебют қилган. Унинг „Витессе“даги фаолияти омадсиз бўлган, чунки у жамоада ўзини кўрсата олмаган. Ю 2008-йил июл ойида хочсимон боғламлари шикастлангани учун 2008-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларидан сўнг Витессе жамосидан озод қилинган.

Ю 2009-йилги мавсум бошида Шаанхига қайтган, у ерда лигада 29 та ўйин ўтказган ва мавсум охирига қадар 3 та гол урган. Кейинги бир неча мавсумда у клубнинг доимий ўйинчисига айланган. 2012-йилги мавсум бошланишига келиб, Ю Гуизҳоуга кўчиб ўтишга қарор қилган клубга эргашган ва ўз номини Гуизҳоу Ренҳега ўзгарттиган жамоа таркибида қолган[2].

2015-йилнинг 27-февралида Ю Хитой Суперлигаси вакили „Шангҳаи СИПГ“га ўтган[3]. У клуб учун биринчи голини 2015-йил 7-март куни Жиангсу Саинтйга қарши ўйинда (2:1) киритган[4]. 2018-йилги Хитой Суперлигаси мавсумига келиб бош мураббий Виктор Переира Юни чап қанот ҳимоячисига айлантирган, бунинг натижасида Шанхай СИПГ биринчи лига чемпионлигини қўлга киритган[5].

Халқаро фаолияти

Ю 23 ёшгача бўлган Хитой терма жамоаси аъзоси бўлган ва 2008-йилги ёзги Олимпия ўйинларида жамоани сардори бўлиши кутилган эди, аммо хочсимон боғламлари шикастлангани учун у Олимоия ўйинларида иштирок эта олмаган. Охир-оқибат, у Хитой Суперлигасига қайтганидан сўнг Шаанхи Чанба билан мунтазам ўйинлар ўтказган. У халқаро майдондаги дебютини 2009-йилнинг 4-июнида Саудия Арабистонига қарши ўйинда (4:1) ўтказган[6]. Мағлубиятга қарамай, Ю ўзини кучли футболчи сифатида кўрсатишни давом эттирган ва 2010-йилги Шарқий Осиё футбол чемпионатида ғолиб чиққан таркибга киритилган. Бу эса 2011-йилги ОФК Осиё Кубогида иштирок этган терма жамоага чақирилишига сабаб бўлган.

2014-йилнинг 24-декабрида Ю Хитойнинг 2015-йилги Осиё Кубоги учун терма жамоасига киритилган[7]. Гуруҳнинг дастлабки ўйинида Хитой Саудия Арабистони устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганида у ғалаба голини киритган[8].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Шаанхи Чанба 2004 Хитой Супер Лигаси 21 0 1 0 2 0 - - 24 0
2005 15 0 3 2 2 0 - - 20 2
2006 0 0 0 0 - - - 0 0
Жами 36 0 4 2 4 0 0 0 0 0 44 2
Витессе 2006—2007 Эредивисиэ 2 0 0 0 - - - 2 0
2007—2008 8 0 0 0 - - - 8 0
Жами 10 0 0 0 0 0 0 0 0 0 10 0
Гуизҳоу Ренҳе 2009 Хитой Супер Лигаси 29 3 - - - - 29 3
2010 29 4 - - - - 29 4
2011 28 3 3 1 - - - 31 4
2012 21 3 5 1 - - - 26 4
2013 25 3 5 3 - 6 0 - 36 6
2014 28 3 1 0 - 5 0 0 0 34 3
Жами 160 19 14 5 0 0 11 0 0 0 185 24
Шангҳаи СИПГ 2015 Хитой Супер Лигаси 19 3 1 0 - - - 20 3
2016 29 1 2 0 - 10 1 - 41 2
2017 20 1 6 0 - 8 0 - 34 1
2018 22 1 3 1 - 8 1 - 33 3
2019 26 0 3 0 - 9 1 1 0 39 1
2020 11 0 1 1 - 6 0 - 18 1
Жами 127 6 16 2 0 0 41 3 1 0 185 10
Карерада жами 333 25 34 9 4 0 52 3 1 0 424 36

Халқаро статистикаси

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2009 7 3
2010 12 3
2011 13 3
2012 4 0
2013 6 0
2014 7 0
2015 9 1
2016 7 1
2017 0 0
2018 6 0
Жами 71 11

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 25.07.2009 Олимпия маркази стадиони, Тинжин, Хитой  Қирғизистон 3 — 0 3-0 Ўртоқлик
2. 30.09.2009 Хоҳхот шаҳар стадиони, Ҳоҳҳот, Хитой  Боцвана 4 — 0 4-1 Ўртоқлик
3. 14.11.2009 Байрут шаҳар стадиони, Байрут, Ливан  Ливан 1 — 0 2-0 2011-йилги Осиё кубоги саралаши
4. 10.02.2010 Токё стадиони, Токио, Япония  Жанубий Корея 1 — 0 3-0 2010-йил ЭАФФ чемпионати
5. 11.08.2010 Гуангхи спорт маркази, Наннинг, Хитой  Баҳрайн 1 — 0 1-1 Ўртоқлик
6. 18.12.2010 Чжухай спорт маркази, Чжухай, Хитой  Эстония 2 — 0 3-0 Ўртоқлик
7. 16.01.2011 Тани бин Жассим стадиони, Доҳа, Қатар  Ўзбекистон 1 — 0 2-2 2011-йилги Осиё кубоги
8. 2.09.2011 Туодонг стадиони, Кунминг, Хитой  Сингапур 2 — 1 2-1 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
9. 15.11.2011 Жалан Бесар стадиони, Калланг, Сингапур  Сингапур 1 — 0 4-0 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
10. 10.01.2015 Ланг Парк, Брисбен, Австралия  Саудия Арабистони 1 — 0 1-0 2015-йилги Осиё кубоги
11. 1.09.2016 Сеул Жаҳон кубоги стадиони, Сеул, Жанубий Корея  Жанубий Корея 1 — 3 2-3 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлар

Клуб

Гуизҳоу Ренҳе

  • Хитой ФА кубоги : 2013[9]
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2014-йил

Шангҳаи СИПГ

  • Хитой Суперлигаси : 2018[10]
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2019[11]

Халқаро

Хитой терма жамаоси

  • Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2010-йил

Манбалар

  1. ↑ „2-2 - 比赛结果-中超数据库-搜狐“. cслдата.спорц.соҳу.cом (2004-йил 16-май). Қаралди: 2012-йил 18-сентябр.
  2. ↑ „Онлй ин тҳе CСЛ: Шаанхи Чанба Мовинг то Гуизҳоу ин 2012“. wилдеастфоотбалл.нет (2011-йил 6-декабр). 2017-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  3. ↑ 上港宣布三新援:于海杨博宇埃弗拉加盟引援收官 ат спорц.соҳу.cом 2015-02-27 Ретриэвед 2015-02-27
  4. ↑ „中超-孔卡献助攻于海轰首球 上港2-1舜天“. спорц.соҳу.cом (2015-йил 7-март). Қаралди: 2020-йил 15-апрел.
  5. ↑ „Чина 2018“. рсссф.cом (2019-йил 7-март). Қаралди: 2020-йил 15-апрел.
  6. ↑ „Чина ПР 1-4 Сауди Арабиа“. теамчина.фреэҳостиа.cом (2009-йил 4-июн). Қаралди: 2012-йил 18-сентябр.
  7. ↑ „Асиан Cуп 2015: Зҳенг Зҳи болстерс Чина'с сқуад“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2014-йил 24-декабр). Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  8. ↑ „Асиан Cуп: Сауди Арабиа беатен 1-0 бй Чина афтер миссинг пеналтй“. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2015-йил 10-январ). Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  9. ↑ „足协杯-人和总分3-2恒大队史首夺冠 恒大三冠梦碎“. Спорц.сина.cом.cн (2013-йил 7-декабр). Қаралди: 2019-йил 19-август.
  10. ↑ „上海上港夺中超首冠 纪录夜翻开历史新篇章“ (зҳ). Тҳеcфа.cн (2018-йил 8-ноябр). 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  11. ↑ „超级杯-王燊超传射侯永永首秀 上港2-0胜国安夺冠“ (зҳ). Спорц.сина.cом.cн (2019-йил 23-феврал). Қаралди: 2020-йил 30-июл.