Yug
| Юг | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 574 |
| Майдони | 35 600 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Юг — Россия Федерациясининг Европа қисмидаги дарё, Вологда ва Киров вилоятлари ҳудудида. Шимолий Двина дарёсининг ўнг бош ирмоғи. Узунлиги 574 км, ҳавзасининг майд. 35,6 минг км². Юқори қисмида тор ва чуқур водийда, серостона ва саёз жойлари кўп ўзанда оқади. Қуйи қисмида дарёнинг водийси ва ўзани анча кенг. Ю., асосан, қор ва қисман ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 306 м³/сек. ноябр бошларидан апрел охирларигача музлайди. Ёғоч оқизилади. Қуйи қисмида кема қатнайди. Асосий ирмоқлари — Кичменга ва Луза.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |