Югантепа — Тошкент шаҳрининг Янгийўл жанубида, Ниёзбоши қишлоғи шимоли-шарқида жойлашган 4-13-асрлар бошига мансуб хароба ҳолига келиб қолган ёдгорлик. 1934-йилда дастлаб Г.В.Григорев томонидан қайд этилган. Кейинчалик Тошкент вилояти ўлкашунослик музейи (1953-1954), Й.Ф.Буряков (1967-1970) томонидан ўрганиб чиқилган. Дастлаб Югантепа ҳудудида (Қовунчи ИИ даврида) истеҳком қурилган бўлган, унинг атрофида 6-7-асрларга келиб аторфи девор билан ўралмаган йирик қишлоқ вужудга келган. Араб истилоси даврида вайрон бўлган, кейинчалик 9-10-асрларга келиб атрофи мустаҳкам девор билан ўраб қайтда тикланган, марказий кўчалар бўйлаб турар жой, хунармандчилик (кулолчилик, хумдонлар, темирчилик) устахоналари жойлашган. 20 гектар умумий майдонга эга Югантепада 12-13-асрлар бошида ҳаёт равнақ топган, лекин вақтлар ўтиб моғуллар босқини туфайли вайрона ҳолатига келиб қолган. [1]

Манбалар

  1. ↑ Тўхлиев, Нурислом, эд (2009). "Югантепа". Тошкент: Энсиклопедия. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти. п. 669.