Yukka – piyozgullilarga mansub koʻp yillik daraxtsimon oʻsimliklar turkumi
Юкка ўсимлиги
Юccа филаментоса

Юкка – пиёзгуллиларга мансуб кўп йиллик дарахцимон ўсимликлар туркуми. Ю.нинг 50 тури маълум. Марказий Америка ва Шимолий Американинг жан. қисмида ёввойи ҳолда ўсади. Ипсимон Ю. (В. § 1опо8а) тури экилади. Айрим турлари 800 йилгача яшайди. Пояси ёғочсимон, бал. 6–12 м. Ингичка, дағал барглар йиғиндиси (розетка)дан иборат. Гулбанди 2 м, гача, тўпгули рўваксимон, гуллари йирик, оқ, меваси 6 уяли чаноқ, четдан чангланади. Тупроқ танламайди. Асосан, манзарали ўсимлик сифатида паркларда, ботаника боғларида экилади. Баргидан арқон, дағал матолар тайёрлашда ишлатиладиган тола олинади, айрим турларининг гулларидан салат тайёрланади. Ю. баҳорда илдизини бўлиш орқали ёки кўчатидан кўпайтирилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Юкка“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Й-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар