Юкон — Канаданинг шимоли-ғарбий қисмидаги маъмурий ҳудуд. Шимолий Муз океани соҳилида, ғарбда Аляска (АҚСҲ) билан чегарадош. Майд. 482,4 минг км². Аҳолиси 29,9 минг киши (2002). Маъмурий ва иқтисодий маркази — Уайтхорс шаҳри Юкон ясситоғлигининг шарқий қисмида жойлашган. Ю.нйнг ўзлаштирилишига 1896 йилда ўша ҳудудда олтин конларининг топилиши сабаб бўлган. Мис, асбест, кумуш, волфрам ва олтин конлари бор. Қирғоққа яқин сувлардан балиқ овланади.