Yunus
Qiyofa
Юнус (арабча: يُوْنُس) — Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Зуннун (арабча: ذُو ٱلنُّوْن), яъни катта балиқ (кит)нинг ҳамроҳи деган ном ҳам олган. Библиядаги Ионага тўғри келади. Қуръоннинг 10-сураси унинг исми билан аталади.
Ҳаёти
Қуръонда Аллоҳнинг ягоналигини тан олмаган ўз қавмидан ғазабланиб, парвардигорнинг изнисиз шаҳардан чиқиб кетгани, кемада қочгани, сувга ташлангани, уни катта балиқ ютиб юборгани, Аллоҳ уни қутқаргани, сўнг у тарғибот олиб борган қавм бу дунё жазоларидан қутулиб қолгани ҳақида баён этилади. Қуръондаги Юнус қиссасида қавмни ҳидоятга бошлашда сабр-тоқатли, бардошли бўлишга даъват бор. Ҳозирги вақтда Юнуснинг қабри (Ироқ, Мосул шаҳри яқини) қадамжолардан ҳисобланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Юнус“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ю-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |