Yupqa
Юпқа — хамир, гўшт ва пиёздан тайёрланадиган таом. Гўштни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, майда тўғралган пиёз, мурч билан аралаштирилади ва қовуриб олиб қўйилади. Хамирдан 30 г ли зувалачалар ясалиб, юпқа қилиб ёйилади. Қизиган қозонга ярим қошиқ ёғ суртиб, ёйилган хамирлардан бири иккала томонидан яхшилаб сингитиб пиширилади. Сўнгра қозонга иккинчи Ю.ни солиб пиширилади ва қозонда қолдирилиб, бетига тайёр қиймадан бир текис солиниб, устига биринчи пиширилгани ёпилади. Бунинг бетига ҳам қиймадан солиб яна навбатдаги ёйилган хамир ёпилади ва пишириш учун ағдарилади. Қаватлар сони шу тариқа 10—12 тагача етказилади. Сўнгра ҳар бирини алоҳидаалоҳида ажратиб олиб, тўрт буклаб ликопчада дастурхонга тортилади. Айрим жойларда аввал Ю.нинг хамири пиширилиб, қиймаси тахланаётганда солинади. Ю.ни жуда суст оловда пишириш ва зарур бўлганда, қозонга ярим қошиқдан ёғ томизиб туриш лозим. Ю. тансиқ таомлардан бўлиб, чақалоқни бешикка белашда ҳамда ҳайитмаросимларда тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |