Yuriy Alyabyev
Юрий Александрович Алябев (1903-йил 23-декабр, Тамбов вилояти Мичуринск шаҳри — 1983-йил 18-октябр, Самарқанд) — актёр ва режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1959). Москва драма санъати билим юртини тугатган (1921). 1923—1935 йилларда Самарқанд ёш томошабинлар театрида ишлаган. 1933—1974 йилларда Самарқанд рус драма театрида режиссёр, 1948—1964 йилларда бош режиссёр „Ревизор“ (1936), „Отелло“ (1950), „Тартюф“ (1951), „Олчазор“ (1951), „Оила“ (1952), „Рус масаласи“ (1957), „Шоҳи сўзана“ (1974) ва бошқа асарларни саҳнага кУйган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |