Юрий Василевич Басов (русча: Басов, Юрий Васильевич; 1951-йил 3-октябрда туғилган) – совет собиқ футболчиси, ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Юрий Басов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Юрий Василевич Басов
Таваллуд санаси 1951-йил 3-октябр (1951-10-03) (75 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1971—1979 Пахтакор 169 (2)
1979—1980 Бўстон 38 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Тошкентнинг „Пахтакор“ спорт мактаби тарбияланувчиси, биринчи мураббий С.Арутюнов ҳисобланади[1]. Юрий 1971-йил 2-майда, СССР Олий лигасининг 5-тури доирасида ССКА жамоасига қарши уй учрашувида (1:3), 55-дақиқада Равшанбек Юнусовни ўрнига майдонгга тушган. Юрий навбатдаги ўйинини 5-ноябр куни, мавсумдаги иккинчи ўйинни ўтказди. Сўнгги турда „Пахтакор“ „Шахтёр“ жамоаси устидан ғалаба қозонган, аммо барибир биринчи лигага тушиб кетган. 1973-йилги мавсумда Басов 11 та „мавсумнинг энг яхши дебютантлари“ рўйхатига киритилган. У жамоадаги сўнгги ўйинини 1979-йил 21-мартда СССР кубоги доирасида „Помир“га қарши ўйинда (0:1) ўтказган. Юрий бу вақт ичида СССР чемпионатларида 169 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган (82 та ўйин, олий лигада битта гол). 1979-йилнинг май ойидан Жиззахнинг „Бўстон“ жамоаси сафида СССР иккинчи лигасида ўйнаган. 1980-йил феврал – март ойларида у СССР Кубогида учта ўйин ўтказган, апрелда СССР иккинчи лигасида чемпионатида учта ўйин ўтказган ва шундан сўнг фаолиятини якунлаган.

1980-йилларда Иккинчи лига ўйинларида ҳакам бўлиб ишлаган[2].

Манбалар

Ҳаволалар