Yuriy Bikov
Юрий Михайлович Биков (1923-йил, Қоракўл қишлоғи, Бухоро вилояти – 1945-йил 11-май, ФранкфуртОдер, Германия) – 2-жаҳон уруш қатнашчиси (1944). Ишчилар ва деҳқонлар Қизил Армияси катта сержанти. Пулемёт ротасининг расчёт командири. Қрим плацдармини кенгайтириш учун „Сарёв“ ва „Безимянная“ тепалиги учун бўлган жанг (1943-йилнинг 20-ноябр)да жасорат кўрсатганлиги учун Қаҳрамон унвони берилган (1944). Крракўл туманидаги Биков ўқиган мактаб ва яшаган кўчага унинг номи қўйилган[1].
| Юрий Михайлович Биков | |
|---|---|
| Таваллуди |
1923-йил Бухоро вилояти Қоракўл қишлоғи |
| Вафоти |
11-май 1945-йил Германия, ФранкфуртОдер |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари | 1941 – 1945 |
| Унвони |
|
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши† |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Биков 1943-йил ноябр ойида Керч ярим оролида Аджимушкай қишлоғи яқинида (ҳозирги Керч чегарасида) кўприк йўлини кенгайтириш бўйича жанглар пайтида ҳаракациз қолган взвод командирини алмаштирди ва ҳужум уюштирилди. Пулемётни тепаликка ўрнатди, душманнинг 10 та ўқ отиш нуқтасини бостириди. 20-ноябр куни душманнинг навбатдаги қарши ҳужумини қайтариш жараёнида, якка ўзи қолиб, пулемётдан отишма натижасида душманнинг бир неча ўнлаб аскар ва офицерлари йўқ қилинди[2].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 16-майдаги фармони билан „Фронтда немис босқинчиларига қарши қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда бир вақтнинг ўзида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“ сержант Юрий Биков Ленин ордени ва „Олтин юлдуз“ медали билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[3].
1945-йил 11-майда Биков шнаппсда заҳарланди ва касалхонада вафот этди. У Франкфурт ан дер Одер марказидаги ҳарбий қабристонга дафн этилган[4].
Шунингдек, у Қизил Байроқ ва 1-даражали Ватан уруши орденлари, бир қатор медаллар билан тақдирланган. Қоракўл шаҳридаги кўча ва Қоракўл туманидаги мактабга Биков номи берилган[5].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Юрий Биков“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Юрий Биков“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Юрий Биков“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Юрий Биков“ (ру). Герои страны.