Yuriy Bodrov
| Юрий Сергеевич Бодров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1937-йил 7-июн Иваново вилояти, СССР |
| Вафоти |
2021-йил 15-июл Кўрган |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Театр актёри |
| Фаолият йиллари | 1962 — 2021 |
| Турмуш ўртоғи | Любов Жеботинская |
| Болалари | Дмитрий Бодров |
| Мукофотлари |
|
Юрий Сергеевич Бодров (1937-йил 7-июн, Александровский тумани, Иваново вилояти — 2021-йил 15-июл Кўрган) — Кўрган давлат драма театри актёри, Фарғона рус драма театри актёри. Россия Федерацияси халқ артисти (1999)[1].
Таржимайи ҳоли
Юрий Сергеевич Бодров 1937-йил 7-июнда Иваново вилоятининг Александровский туманига қарашли Соколово қишлоғида туғилган.
Меҳнат фаолиятини 1956-йилда Владимир вилояти, Карабаново шаҳридаги Электропромремонт ташкилотида бошлаган[2].
Совет Армияси сафларида хизмат қилгандан сўнг, у ўша ташкилотда, кейин ИИИ Интернасионал номидаги новвойхонада ишлаган.
1962-йилда Владимир шаҳридаги маданият-маърифат мактабини тамомлаган (ўқитувчиси — Б. М. Воспренский).
1962-йилдан А. В. Луначарский номидаги Владимир драма театрида ишлаган. Кейин Тамбов драма театри ва Фарғона рус драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатишни бошлади
1975-йил 12-сентябрда Юрий Бодров Кўрган давлат драма театрида ишлай бошлади. У қирқ йилдан ортиқ театр саҳнасида турли ролларни ижро этган.
Маданият ходимлари касаба уюшмаси Кўрган вилоят қўмитаси аъзоси.
Юрий Сергеэвич Бодров 2021-йил 15-июлда Кўрган вилояти, Кўрган шаҳрида вафот этган[3].
Мукофотлар
Россия Федерациясининг халқ артисти фахрий унвони, 1999-йил 8-январ.
РСФСРда хизмат кўрсатган артист фахрий унвони, 1990-йил 18-апрел.
А. С. Пушкиннинг „Моцарт ва Салери“ песаси асосидаги спектаклда Салери роли учун адабиёт ва санъат соҳасидаги Кўрган вилояти мукофоти лауреати, 1999-йил.
„Фронтиэрс“ фестивалининг мукофоти соҳиби 1991-йил.
Кўрган вилояти губернатори фахрий ёрлиқлари.
Яратган роллари
Рол: ижтимоий қаҳрамон, характерли ижтимоий қаҳрамон, комедия қаҳрамони.
Юрий Бодров режиссёр сифатида бадиий ҳаваскорлик жамоаларида: карлар жамияти клуби, қурувчилар дам олиш маскани, „Химмаш“ дам олиш маскани, 5-санъат мактаби, 50-умумтаълим мактаби ва бошқаларда спектаклларни саҳналаштирган.
Оиласи
Хотини — актриса Жеботинская Любов Тимофеэвна (1940-йил 1-июнда туғилган, Олтой ўлкаси)
Ўғли — Дмитрий (1970-йил 29-апрелда туғилган, Владимир шаҳри)
Манбалар
- ↑ „Бодров Юрий Сергеевич“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-март.
- ↑ „Лица Зауралья: БОДРОВ Юрий Сергеевич“. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-март.
- ↑ „Илья Александров. 15 июля ушел из жизни Народный артист Российской Федерации Юрий Сергеевич Бодров. Газета «Курган и курганцы» от 15.07.2021.“. 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.