Юрий Василевич Бондарев (1924. 15. 3, Орск) — рус ёзувчиси. Оддий аскарларнинг қаҳрамонлиги, инсоннинг урушдаги руҳияти Б. ижодининг бош мавзуидир ("Баталонлар ўт очишни сўрайди" повести, 1957; "Иссиқ қор" романи, 1969 ва бошқалар). "Сукунат" романи (1962) тинч ҳаётга қайтиш ҳақида, "Соҳил" (1975), "Сайлов" (1980), "Ўйин" (1985) каби романларида инсоннинг ўз даври, ватани билан алоқалари ҳақидаги ахлоқийфалсафий мулоҳазалари акс этган[1].

Юрий Бондарев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил