Yuriy Chen
Юрий Николаевич Чен (русча: Юрий Николаевич Чен, 1943-йил 16-май, Тошкент вилояти, ЎзССР – 2016-йил 6-март, Оболенск қишлоғи, Серпуховский тумани, Москва вилояти, Россия) – ЎзССРда хизмат кўрсатган мураббий, эркин кураш бўйича умумиттифоқ тоифасидаги ҳакам[1]. Андижон шаҳри ва Андижон вилоятида эркин курашнинг асосчиси.
| Юрий Николаевич Чен | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
16-май 1943-йил |
| Вафоти |
6-март 2016-йил (72 ёшда) Москва вилояти, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
ЎзССРда хизмат кўрсатган мураббий ЎзССР Олий Кенгаши Президиумининг Фахрий ёрлиғи. |
Таржимаи ҳоли
Болалиги ва денгиз флотидаги хизмати
1943-йил 16-майда Тошкент вилоятида репрессия қилинган корейс оиласида туғилган. Ота Николай Василевич фермер, онаси Мария Сергеевна Ким тикувчи бўлиб ишлаган.
Болалигидан у фаол ва спортчи бола эди. Болалигидан спортга қизиққан. Мактаб йиллариданоқ бокс ва эркин кураш сексияларига қатнашган. Касб-ҳунар мактаби тингловчилари таркибида Қозоғистоннинг қўриқ ерларида тракторчи бўйича амалиёт ўтаган.
Шимолий флотда ҳарбий хизматни ўтаган. Хизматни бош сержант унвони билан тугатган. Хизмат давомида у эркин кураш билан шуғулланишни тўхтатмаган – армия мусобақаларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган.
Мураббий ва ҳакам сифатидаги фаолияти
Хизматдан сўнг уйига қайтиб, спорт мактаб-интернатига мураббий бўлиб ишга кирди ва у ерда 15 йил ишлади. Спорт мактабида ишлаган даврида 300 дан ортиқ эркин курашчиларни тарбиялаган. 150 нафар шогирди СССР спорт устаси унвонига сазовор бўлди. 50 нафар шогирди Ўзбекистон ССРнинг кўп карра чемпиони бўлди. Тўрт нафар шогирди ўсмирлар ўртасида СССР совриндорлари бўлган.
1979-йилда Юрий Николаэвич Чен ЎзССР Олий Кенгаши Президиумининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
1980-йилда Андижон шаҳар Республика спорт қўмитасига эркин кураш бўйича бош мураббий лавозимига таклиф қилинди. У бу лавозимда 12 йил ишлади. Мураббийлик фаолияти давомида спорт ҳакамлари кенгашига таклиф қилинди. У ФИЛА федерациясининг эркин кураш бўйича биринчи тоифали ҳакамликдан Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакамигача бўлган барча босқичларни босиб ўтди. Эркин кураш бўйича иккита халқаро турнирда ҳакамлар бригадаси таркибида бўлган. СССР ва АҚШ курашчилари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви гиламида битта ўйинни бошқарган. Динамо спорт жамиятида Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан фаол ишлаган. Андижон вилояти қўл жанги жамоасини бошқарган. СССР халқлари спартакиадасида мураббий сифатида 10 марта қатнашган.
Андижон шаҳридаги Ямбол спорт мажмуасини бошқарган[2].
5 йил давомида Андижон шаҳридаги „Халқлар дўстлиги“ спорт мажмуаси бош директори бўлган.
Россия Федерациясига доимий яшаш жойига кўчиб ўтгач, Протвино шаҳридаги 2-сонли мактабда самбо кураши бўйича мураббий бўлиб ишлаган[3].
Вафоти
2016-йил 6-мартда узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.
Спортдаги дўстлари ва ҳамкасблари
Михаил Гаврилович Бекмурзов (1930-йил 30-августда туғилган, Камунта қишлоғи, Ирафский тумани, Шимолий Осетия Алания) – СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1965) ва эркин кураш бўйича СССРда хизмат кўрсатган мураббий (1984).
Мелс Фёдорович Ан (1949-йил, Тошкент вилояти, Пискент туманида туғилган) – совет самбочиси, СССР чемпионатлари совриндори, Европа чемпиони, СССР халқаро спорт устаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий (1982). Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти.
Мириман Дмитриэвич Ким (1936-йил 7-январ – 2015-йил 20-апрел), Андижон, Ўзбекистон) – бокс, гандбол, чим устида хоккей ва аёллар футболи бўйича совет ва ўзбек мураббийи. У СССРда аёллар чим устидаги хоккейнинг асосчиларидан бири эди. Узоқ вақт давомида „Андижанка“ аёллар футбол жамоасида бош мураббийлик қилган. СССРда хизмат кўрсатган мураббий.
Феликс Федорович Пак (1954-йилда туғилган) – совет боксчиси, енгил вазн тоифаси вакили. У 1970-йилларнинг бошлари – 1980-йилларнинг ўрталарида Бутуниттифоқ миқёсида чиқиш қилган, СССР чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори, Ҳалледаги Европа чемпионати ва Белграддаги жаҳон чемпионати иштирокчиси. СССР халқаро тоифадаги спорт устаси (1975). Бокс бўйича мураббий ва тадбиркор сифатида ҳам танилган.
Владимир Андреевич Волошин – Вишний Волочек шаҳрида самбонинг асосчиси[4].
Рубин Владимир Семёнович – 1975—1990-йилларда Андижон шаҳридаги спорт мактаб-интернатида спорт ишлари бўйича директор ўринбосари.
Сайфулин Радик Хайдарович – енгил атлетика бўйича икки карра Европа чемпиони, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси Светлана Викторовна Улмасованинг биринчи мураббийи.
Манбалар
- ↑ „Лог Ин | Wих“ (ру). усерс.wих.cом. Қаралди: 2022-йил 18-май.
- ↑ „Спорткомплекс "Ямбол" - Андижан“ (ру). wикимапиа.орг. Қаралди: 2022-йил 18-май.
- ↑ „История «СШ №2» — СШ №2 г. Протвино“ (ру-РУ). 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-май.
- ↑ „Волошин Владимир | ВнутриСамбо“ (ру-РУ). Қаралди: 2022-йил 18-май.