Yuriy Fisan
Юрий Владимирович Фисан (1967-йил 19-май, Тошкент — 2020-йил 1-март, Тошкент) — ўзбек театр арбоби; Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри актёри ва саҳналаштирувчи-режиссор эди.
| Юрий Владимирович Фисан | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-май 1967-йил |
| Вафоти |
1-март 2020-йил (52 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | театр арбоби, саҳналаштирувчи-режиссор |
Таржимаи ҳол
Юрий Владимирович 1967-йил 19-майда Тошкент шаҳрида дунёга келади[1].
Ўрта мактабни битиргач, 1990-йилда Тошкент давлат маданият институтини “Ҳаваскорлик театр жамоаси раҳбари” мутахассислигини, 1995-йилда Ўзбекистон Рус драма театри қошидаги мактаб-студиясини тамомлаган.
У 1990-йилдан Маданият саройи қошидаги “Таврич” драма тўгарагида ўқувчиларга сабоқ берган. Фисан 1995-йилдан Ўзбекистон рус драма театрида актёр ва режиссор бўлиб ишлаган[1]. 1996-йилдан буён у ҳам актёр, ҳам режиссор ҳамда театр қошидаги студияда дарс бериб келган[1].
2020-йил 1-март оғир кечган хасталикдан сўнг Тошкент шаҳрида вафот этади[1].
Ижодий фаолияти
Рус драма театрида саҳналаштирган спектакллари [1]
- Жана Жененинг"Оқсочлар"
- Карло Голдонининг “Тракторчи”
- "Бўғирсоқ-шоу"
- К.И.Чуковскийнинг “Сокотуха пашшаси” ва “Мойдодир”
- А.С.Пушкиннинг "Шоҳ Султон ҳақидаги эртак" ва "Уйқудаги малика ва етти баҳодир ҳақида эртак".
- "Қор маликаси" (Г.Х.Андерсен бўйича)
- В.Асланованинг “Хонимлар тангоси” (2008)
- Айвон Менчеллнинг Сен билан ёки сенсиз (2008)[2]
- Александр Коровкиннинг “Холалар”[3]
- Робин Хоудоннинг "Қандай қилиб олмосларни ўғирлаш мумкин?"
- “Касод, ё ўзимиз – ҳал қилайлик” А. Н. Островский
- Н.В.Коляднинг "Шанел хоним"
- К.Мане "Блез" (2010)
- М.Камолеттининг “Қабргача муҳаббат”
- Ҳ.Олимжоннинг “Семурғ” (2013).
Ўйнаган роллари
- А. П. Чеховнинг "Коломенково жаннати" - эпизод
- П.Бомаршенинг "Фигаро-эскиз" — Базил
- Н.Куарднинг "Қувноқ гул" - Фред
- В.Асланованинг “Хонимлар тангоси” — Максим Илич
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Газета.уз.
- ↑ Захарова А. Премьера «С тобой и без тебя» Письма о Ташкенте (17 марта 2009).
- ↑ Академический русский драматический театр в Ташкенте представит в новом сезоне пять премьер (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-03-26 санасида архивланган) АН «Подробно.уз» — Новости Узбекистана (19 февраля 2015)
Ҳаволалар
- „Умер режиссер-постановщик Юрий Фисан“ (ру). Газета.уз (2020-йил 3-март). Қаралди: 2020-йил 26-март.
- „Умер режиссер-постановщик русского драмтеатра Узбекистана Юрий Фисан“ (ру). Спутник Узбекистан (2020-йил 3-март). Қаралди: 2020-йил 26-март.
- „Алвидо Режиссёр!“ (уз). Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги (2020-йил 3-март). 2020-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-март.