Юрий Алексеевич Гагарин (русча: Ю́рий Алексе́евич Гага́рин;[1] 1934-йил 9-март – 1968-йил 27-март) совет учувчиси ва фазогири бўлган. 1961-йили 12-апрелда Восток - 1 фазовий кемасида Ер орбитасини айланиб чиқиб, коинотдаги илк инсон бўлди.

Юрий Алексеевич Гагарин
Юрий Алексеевич Гагарин
Таваллуди 9-март 1934-йил
Вафоти 27-март 1968-йил(1968-03-27)
(34 ёшда)
ССРИ, РСФСР, Новосёлово

Гагарин бутун дунёда танилган, кўплаб медал ва орденлар, жумладан, „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ ордени билан тақдирланган. Гагарин кейинчалик Москва яқинида жойлашган Космонавт Тайёрлаш Марказининг бошлиқ ўринбосари бўлди; ушбу марказ ҳозир унинг номи билан аталади. Гагарин 1968-йили Миг 15 учоғини бошқараётиб, ҳалокатга учради ва вафот этди.

Гагарин шарафига хотира тангалари, почта маркалари зарб этилган, ҳайкал ва монументлар ўрнатилган,[2] унинг шарафига мактаб, кинотеатр, топографик жойлар номланган. Ҳар йили 12-апрелда Космонавтика Куни нишонланади. 2011-йили одамзотнинг илк парвозини Гоогле ҳам хотирлади.[3]

Гагарин Юрий Алексеэвич (1934.9.3, Смоленск вилояти, Клушино қишлоғи – 1968.27.3) – космонавт учувчи, дунёда биринчи бўлиб космик фазога парвоз этган. Қаҳрамон (1961), полковник. Жуковский номидаги Ҳарбий-ҳаво муҳандислик академиясини битирган (1968). 1961-йил 12-апрелда „Восток – 1“ космик кемасида парвоз қилиб, 1 соат 48 мин.да ер шарини айланиб учди.[4] Космонавтлар экипажларини ўқитиш ва машқ қилдиришда қатнашди. Самолётда машқ қилаётган вақтида фалокат юз бериб ҳалок бўлди. Халқаро авиация федерацияси қарори билан 1968-йилда Юрий Алексеэвич Гагарин номидаги олтин медал таъсис этилди. Жаҳондаги кўп шаҳарларда Гагарин номи абадийлаштирилган. Жумладан Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида шаҳар унинг номига қўйилган; Тошкент шаҳрида ҳайкали ўрнатилган. Ойнинг орқа томонидаги кратерга Гагаринноми берилган.

Филателия ва нумизматика

Манбалар

  1. ↑ Унинг исми баъзан Юри, деб ҳам ёзилади.
  2. ↑ Тошкентдаги Юрий Гагарин ҳайкали
  3. ↑ Юри Гагарин Гоогле Доодле: Фирст ман ин спаcе cелебратион, 2011-04-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-04-12
  4. ↑ Wилсон, Жим. „Юри Гагарин: Фирст Ман ин Спаcе“ (эн). НАСА (2011-йил 13-апрел). 2023-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-март.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар