Юрий Вадимович Галкин (1958-йил 6-март, Андижон) — россиялик марафончи ва ултрамарафончи, кунлик югуриш бўйича Россия чемпиони (2016, 2017), Россия спорт устаси. 60—64 ёшлилар ўртасида кунлик югуриш бўйича жаҳон рекордчиси[1].

Юрий Галкин
русча: Юрий Вадимович Галкин

Юрий Галкин мураббийи Всеволод Худяков (чапда) билан
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi СССР

Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуд санаси 1958-йил 6-март (1958-03-06) (68 ёш)
Андижон шаҳри, Ўзбекистон ССР
Бўйи 178 см
Вазни 69 кг
Спорт
Қайси спорт Югуриш
Клуби Парсек
Мураббий(лар)и Всеволод Худяков
Медаллар

60—64 ёшлилар ўртасида кунлик югуриш бўйича Россия кубоги ғолиби (2016)

Rossiya sport ustasi

Таржимайи ҳоли

Юрий Галкин 1958-йил 6-март куни Андижон шаҳрида таваллуд топган[2]. 1979-йилда Тошкентдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини битирган[3]. Москва вилояти, Люберци шаҳрида истиқомат қилади[2]. Москва спорт қўмитасига қарашли 61-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида сузиш бўйича мураббий бўлиб ишлайди[4].

Спортчилик фаолияти

1977-йилда СССР спорт устаси унвонини олиш бўйича кўпкураш нормаларини (сузиш, ўқ отиш, 1500 м масофага югуриш, эшкак эшиш, елканли қайиқлар пойгаси) тўлиқ бажарган[3] ва СССР спорт устаси унвонини олган[4]. 2014-йилда югуриш мусобақасида қатнашгандан сўнг, узоқ масофали югуриш мусобақаларида, жумладан, 3000 метрдан тортиб, кунлик югуришда доимий иштирок этиб келади. Галкин мусобақаларда „Парсек“ югуриш клуби номидан қатнашади. Шунингдек, Галкиннинг мураббийси россиялик марафончи ва ултрамарафончи Всеволод Игоревич Худяков ҳисобланади.

Жаҳон рекорди

2016-йил 18—19-август кунлари кунлик югуриш бўйича бўлиб ўтган Россия кубоги мусобақасида Галкин 60—64 ёшлилар ўртасида кунлик югуриш бўйича 243 км 549 м масофани босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатган[2][1]. Олдинги рекорд 1990-йилда ўрнатилган бўлиб, 240 км 790 м масофани ташкил этган.

Шунингдек, Галкин 58 ёшида югуриш бўйича Россия спорт устаси унвонини олишда белгиланган нормаларни бажарган биринчи спортчи ҳам ҳисобланади[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Галкин Юрий“ (рус тилида). 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Юрий Вадимович Галкин“ (рус тилида). 2021-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Инструкотори по спорту“ (рус тилида). 2022-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Андрей Привалов. „Железний человек: 245 километров за сутки – бегом“ (рус тилида) (2016-йил 21-июн). 2022-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.