Yuriy Lisyanskiy
Юрий Фёдорович Лисянский (1773-йил, 8-феврал, Нежин - 1837.22.2, Петербург) — рус денгизчи сайёҳи, 1-ранг капитани (1809). 1803—06 йилларда "Надежда" ва "Нева" кемаларида уюштирилган дунё айлана биринчи рус экспедициясида "Нева" кемасига бошчилик қилган (экспедиция раҳбари ва "Надежда" кемасининг командири И. Ф. Крузенштерн эди). 1803-йил августда кемалар Кронштадтдан чикиб Гавайи ороларигача бирга суздилар. У ердан "Надежда" Камчаткага, "Нева" эса Аляска томон йўл олди. Аляскада бир йилдан кўпроқ туриб, тадқиқот ишлари олиб борди. Қайтишда кемалар Кантонда учрашиб, сўнгра Жанубий Африка томон бирга суздилар. 1806-йилда экспедиция Кронштадтга қайтиб келди. Экспедиция Тинч океаннинг кам ўрганилган раёнларини тадқиқ қилди, гидрографик кузатишлар олиб борди, этнографик материаллар тўплади. Лисянский Болтик, флотида ўз хизматини давом эттириб, 1809-йилда истеъфога чиқди. Гавайи оролларидан бири, Охота денгизининг шимолидаги ярим орол, Сахалин оролдаги тоғ Лисянский номи билан аталган.
Манбалар
- Путешествие вокруг света на корабле "Нева" в 1803-1806 годах, М., 1947.
Адабиётлар
Невский В.В., Первое путешествие россиян вокруг света, М., 1951; Штейнбург Е.Л., Славниэ мореходи Иван Крузенштерн и Юрий Лисянский, М., 1954.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |