Yuriy Mamleyev
Юрий Виталевич Мамлеев (1931-йил 11-декабр, Москва – 2015-йил 25-октябр, Москва) – рус ёзувчиси, драматург, шоир, файласуф. Андрей Белий мукофоти совриндори (1991)[1][2][3]. „Метафизик реализм клуби“ президенти, Америка, Франсия ва Россия Пен-клублари, Ёзувчилар уюшмаси ва Россия Драматурглар уюшмаси аъзоси.
| Юрий Мамлеев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1931-йил 11-декабр |
| Вафоти |
2015-йил 25-октябр Москва, Россия |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
|
„Метафизик реализм“ адабий оқими ва „Абадий Россия“ фалсафий таълимотининг асосчиси. Мамлеев асарлари Европанинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Биографияси
Юрий Виталевич 1931-йил 11-декабрда Москвада психиатрия профессори оиласига туғилган. 1940-йилда отаси қатағон қилинди ва лагерда бедарак йўқолди[4]. 1956-йилда Москва ўрмон техника институтини тамомлаган, муҳандислик дипломига эга бўлган.
Шоир 1957-йилдан 1974-йилгача кечки мактабларда математикадан дарс берган[5]. Бироқ, унинг асосий фаолият соҳаси адабиёт эди. Унинг ҳикоялари, романлари ва фалсафий эсселари совет нашриётларида чоп этилиши мумкин бўлмаганлиги сабабли, самиздатда тарқалган. 1960-йилларда унинг Южинский тор кўчасидаги квартирасида ўша даврдаги кўплаб „норасмий маданият“ вакиллари йиғилишарди. Улар орасида Евгений Головин, Леонид Губанов, Генрих Сапгир, Лев Кропивницкий, Александр Харитонов, кейинчалик Венедикт Ерофеэв, Ҳайдар Жамал ва бошқа кўплаб ҳозирда таниқли бўлган санъат, фалсафа, адабиёт соҳаларида ўзларини намоён этган ижодкор зиёлилар бор. Маданияцҳунос Константин Фрумкин бу йиғилишларни „эзотерика ихлосмандлари тўгараги“ деб атайди ва Мамлеевнинг „Борлиқнинг тақдири“ китобини замонавий рус анъанавийчилигининг асосини ташкил этган энг муҳим асарлардан бири сифатида таърифлайди[6].
Юрий 1974-йилда рафиқаси Мария Александровна билан бирга АҚШга кўчиб кетди. У ерда Корнелл университетида дарс берди ва ишлади, шунингдек, АҚШнинг бошқа нуфузли университетларида маърузалар ўқиди. Кейинчалик, 1983-йилда Парижга (Франсия) кўчиб ўтди ва у ерда ниҳоят асарларини нашр эттира бошлади (АҚШда ҳам, СССРда ҳам нашриётлар унинг китобларини рад этган эди). Парижда аввал Медон рус маданияти институтида, сўнгра Шарқ сивилизациялари институтида рус тили ва адабиётидан дарс берди[7][8][9].
Муҳожирлик даврида унинг асарлари Европа тилларига таржима қилинди ва ижоди Ғарбда тан олинди. 1986-йилда Париж адабий журналида Достоевский тадқиқотчиси Жак Катто Мамлеев ҳақида фикр билдириб, уни Гогол ва Достоевскийнинг муносиб давомчиси сифатида таърифлаган эди.
Манбалар
- ↑ Умер писател Юрий Мамлеэв (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-10 санасида архивланган) // Интерфакс, 25 октября 2015
- ↑ „Премия Андрея Белого“. 2024-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-феврал.
- ↑ Андоза:Кругосвет
- ↑ „Юрий Мамлеев - биография, библиография, экранизации, награды.“ (ру). боокмих.ру. 2022-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-январ.
- ↑ „Биография Юрия Мамлеева“ (ру). РИА Новости (2015-йил 25-октябр). 2022-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-январ.
- ↑ „Константин Фрумкин. Традиционалисты: портрет на фоне текстов. «Дружба Народов» 2002, № 6“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-ноябр.
- ↑ Чарлз Кловер о жизни в СССР, Юрии Мамлеэве и Александре Дугине (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-22 санасида архивланган) (фрагмент из книги „Черний ветер, белий снег. Новий рассвет националной идеи“, 2017, издателство „Фантом Пресс“)
- ↑ „Мамлеев Юрий Витальевич — Мегаэнциклопедия Кирилла и Мефодия — статья“ (ру). Энциклопедия Кирилла и Мефодия. 2022-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-январ.
- ↑ „Ушел из жизни Юрий Мамлеев“ (ру). Новая Азовская Газета.ру. 2022-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-январ.