Юрий Алексеевич Ментюков (1962-йил 7-феврал, Москва, СССР) — совет ва рус футболчиси, ярим ҳимоячи, асосий ўйинларини Москванинг „Динамо“ жамоаси сафида олиб борган. Футбол бўйича СССР кубоги совриндори, спорт устаси.

Юрий Ментюков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Юрий Алексеевич Ментюков
Таваллуд санаси 1962-йил 7-апрел (1962-04-07) (64 ёш)
Таваллуд жойи Москва, СССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1979—1985 Динамо (Москва) 93 (3)
1986 Шинник 31 (2)
1987 Сокол ? (?)
1988 Арсенал (Тула) 29 (2)
1989—1990 Спартак (Андижон) 24 (1)
1990 Торгмаш (Люберци) 14 (0)
1991 Промотей (Люберци) 36 (2)
1992—1994 Вимпел (Рибинск) 44 (5)
1997 Красногвардец 1 (0)
Миллий терма жамоа
1981—1983 СССР У21
Бошқарган клублари
1994 Вимпел (Рибинск)
2007 Динамо-дубл Москва
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Юрий Алексеевич Ментюков 1962-йилнинг 7-февралида Москва шаҳрида тавалуд топган[1].

Футболчилик фаолияти

Юрий Ментюков 10 ёшидан бошлаб Москванинг „Динамо“ спорт мактабида футбол билан шуғуллана бошлаган. Унинг ушбу жамоадаги биринчи мураббийи В. П. Кесарев бўлган. Спорт фаолиятининг дастлабки йилларида Ментюков ўзининг тезлиги ва ўйин услуби билан унчалик кўзга кўринган спортчилардан бўлмаган бўлса-да, бироқ ўйинни яхши кузатиши, таҳлил қилиши, қарор қабул қилишда шошқалоқлик қилмаслиги ва ўйиннинг энг керакли жойида ўзини кўрсатиши билан мураббийлар эътиборини тортган[2].

1980-йил 21-ноябрда „Динамо“ клубининг асосий жамоаси сафида Ментюков ўзининг илк ўйинни ўтказади. Футболчи „Динамо“ сафида жами 107 та ўйин ўтказиб, умумий ҳисобда 5 та гол уришга муваффақ бўлади (СССР чемпионатида жами 93 та ўйин, 3 та гол). 1984-йилда клуб СССР кубогини қўлга киритади. Айнан шу йилда Ментюков икки марта оёғидан жиддий жароҳат олади ва вақтинча ўйинларда иштирок этмайди. Орадан бироз вақт ўтгач, яна ўйинларни бошлаб юборади ва иккинчи лига баҳсларида иштирок этади.

1989—1990-йилларда Ментюков Андижоннинг „Спартак“ (Ўзбекистон) клуби сафида тўп суради.

Мураббийлик фаолияти

1994-йилда Юрий Ментюков „Вймпел Рибинск“ жамоаси мураббийи сифатида фаолиятини бошлайди. Кейинчалик, Москвадаги Красногвардеэц ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Чертаново ўсмирлар спорт мактаби мураббийи бўлиб ишлайди. Орадан бироз вақт ўтгач, „Динамо СДЙУССҲОР“ клуби Ментюковни мураббийликка таклиф қилади ва бир муддат ўша ерда футболчиларга мураббийлик қилади.

2007-йилга келиб Ментюков „Динамо“ клубининг захира жамоасига футболдан сабоқ бера бошлайди.

Ҳозирда ФC ФСМ клубида фаолият олиб бормоқда.

Ютуқлари

Манбалар

Ҳаволалар