Юрий Павлович Пшеничников (1940-йил 2-июн – 2019-йил 20-декабр) – Тошкентда туғилган совет иттифоқилик профессионал собиқ футболчи ва футбол мураббий. Фаолияти давомида дарвозабон позициясида ўйнаган

Шавкат Раимқулов
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2-июн 1940-йил
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 20-декабр 2019-йил(2019-12-20)
(79 ёшда)
Вафот жойи Москва, Россия
Бўйи 184 м (603 фт 8 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Мукофотлари
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1958—1959 Мехнат Заҳиралари 23
1960—1967 Пахтакор 177 (−252)
1967—1971 CСКА 66 (−44)
1972 Пахтакор 19 (−12)
Миллий терма жамоа
1966—1970 СССР 19 (−21)
Бошқарган клублари
1978 CСКА
1979—1983 Cонтҳуб Лаос
1984—1988 CСКА
1989 CОСФАП Мадагаскар
1990 CСКА
1990 СКА
1991—1992 Пресня (Россия)
1993 Асмарал (Россия)
1994—1995 Рател-Ҳаима (БАА)
1995—1999 СДУССҲОР CСКА (Россия)
1999—2000 CСКА
2002—2003 Торпедо-Металлург (Россия)
2005—2007 Динамо (Москва) (Россия)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Юрийнинг отаси Улуг Ватан уруши пайтида бедарак йўқолган ва онаси унга фамилиясини берган[1].

Юрийнинг биринчи спорт устози Л. Янсон уни дарвозабон позициясида синаб кўрган. 1956-йилдан Тошкентнинг „Меҳнат захиралари“ (русча: Трудовых резервов) ёшлар жамоасида футбол ўйнай бошлаган. 1958-йилдан „Меҳнат заҳиралари“ нинг асосий жамоасида ўйнаган. 1960-йилда „Пахтакор“ клубига ўтган ва жамоа сафида дебют қилган. 1968-йилги мавсумда „Пахтакор“ клубидан Москванинг ССКА жамоасига ўтган. Йил якунида у мамлакатнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.

1969-йилда у ўнг қўлини жароҳат олган ва шифокорлар унга платина пластинка қўйишган. Натижада Пшеничников 1970-йилда Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаган. Жароҳатини даволаб қайтганида, янги мураббий Валентин Николаэв уни ўринбосарлар таркибига жўнатиб юборган. Пшеничников жамоа таркибини тарк этиш ҳақида ариза ёзди ва икки ой давомида жамоа машғулотларида иштирок этмаган. Шу билан бирга, у ҳар куни Соколникида мустақил равишда машғулот олиб борган.

1972-йилги мавсумда „Пахтакор“ жамоасига қайтиб келган ва ўйновчи-мураббийга айланган. Пшеничников мавсум якунида жароҳат туфайли фаолиятини якунлаган. Юрий Совет Олий лигасида у 243 та ўйин ўтказган.

Халқаро ўйинлар

У СССР терма жамоасида 19 марта ўйин ўтказган ва УЭФА Евро-1968 турнирида иштирок этган[2]. У миллий терма жамоадаги дебютини 1966-йил 18-сентябрда Белградда СФРЙга қарши ўйинда (2:1) ўтказган. У миллий терма жамоадаги фаолиятини 1970-йил 28-октябрда СФРЙга қарши ўйинда (4:0) якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

1978-йилда CСКАда мураббий бўлиб ишлаган. СССР Мудофаа вазирлиги орқали у хорижий мамлакатлардаги армия жамоалари билан ишлаш учун юборилган. 1979—1983-йилларда у Лаос Контҳаб, 1989-йилда CОСФАП клуби (Антананариво , Мадагаскар) жамоаларида бош мураббий бўлган.

1984—1988-йилларда CСКА спорт мактаби директори лавозимида ишлаган. 1990-йилда, июлгача у CСКА-2 жамоасида мураббий бўлиб ишлаган ва сентябрдан СКА (Ростов-Дон) клубини бошқарган.

1991-йилда у „Асмарал“ ФК жамоасида мураббий бўлиб ишлаган. 1994—1995-йилларда (октябргача) яна хорижда, Бирлашган Араб Амирликларининг Рател-Хайма клубида бош мураббий сифатида ишлаган.

1995-йилнинг декабридан – СДУСҲОР CСКА (Москва)да мураббий, 1999-йилгача ёш футболчилар билан ишлаган. 1999—2000-йилларда CСКА жамоасида дарвозабонлар мураббий лавозимида ишлаган. 2002—2003-йилларда „Торпедо-ЗИЛ“ спорт мактабида (Москва) мураббий бўлган.

2002-йилда у Пшеничников футбол дарвозабонлари клубини очди, у ерда Пшеничниковнинг ўзи 10 ва ундан катта ёшдаги болалар билан ишлаган. 2005-йил мартдан 2008-йил сентябргача „Динамо“ спорт мактаби (Москва) дарвозабонлар гуруҳи мураббийи. 2019-йил 20-декабрда вафот этган.

Ютуқлари

Футболчи сифатида

Мураббий сифатида

  • Лао лигаси ғолиби: 1981, 1982 (мураббий сифатида).
  • Лаос кубоги ғолиби: 1980 (мураббий сифатида).
  • „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган (2006)[3]

Манбалар

Ҳаволалар