Yuriy Shenger
Юрий Эвгениэвич (Эвгенович) Шенгер (1904 - 1974) - совет иқтисодчиси, иқтисод фанлари доктори (1961), профессор (1961).
Таржимаи ҳоли
1904-йил 24-майда туғилган.
1924-йилда Ленинград давлат университетининг иқтисод факултетини тамомлаган.
1924—1936-йилларда СССР Давлат банкининг Ленинград идорасида ишлаган; бир вақтнинг ўзида Ф.Энгелс номидаги Ленинград халқ хўжалиги институтида (1926-йилдан) банк иши, пул ва кредит назарияси фанидан, кейин - Ленинград молия-иқтисод институтида (1930-йилдан) дарс берган.
1936—1940-йилларда СССР Давлат банки бошқаруви котибиятида катта маслаҳатчи, СССР Давлат банкининг режалаштириш-иқтисодий бўлими мутахассиси бўлган. Шу билан бирга, 1938—1939-йилларда Москва кредит-иқтисодиёт институтининг пул муомаласи ва кредит кафедраси мудири бўлган[1].
Улуғ Ватан уруши пайтида эвакуация қилинган. 1941—1945-йилларда СССР Давлат банки бошқирд идорасининг қишлоқ хўжалигини кредитлаш сектори бошлиғи, Олмаота кредит-иқтисодиёт институтида ўқитувчи бўлган. 1946-йилдан Тошкент халқ хўжалиги институтида (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) кафедра мудири бўлиб ишлаган. 1955—1974-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти илмий ишлар бўйича проректори бўлиб ишлаган[2].
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби. “Шон-шараф белгиси” ордени ва медаллари билан тақдирланган.
1974-йил 19-декабрда Тошкентда вафот этган, шаҳардаги Боткин қабристонига дафн этилган.
Хотира
- Бошқирдистон Республикаси Миллий банки тарихи музейида Уфада Улуғ Ватан уруши йилларида ишлаган олимлар — Юрий Евгеневич Шенгер ва Наталя Николаевна Шабановага бағишланган махсус экспозиция ташкил этилган[3].
Илмий ишлар
- Молиявий режалаштириш. Москва: „Госфиниздат“, 1940;
- Кредитни режалаштириш. Москва; Ленинград: „Госпланиздат“, 1940;
- Совет кредити бўйича очерклар, Москва: „Госфиниздат“, 1961;
- Кредит ва корхона, Москва: Молия, 1973;
- Социалистик жамиятда пул муомаласи ва кредит муаммолари /Тошкент халқ хўжалиги институти. Тошкент: ФАН, 1983.
Манбалар
- ↑ Финансовая академия при Правительстве Российской Федерации: история и современность. Колл. авт. / под общ. ред. ректора Финансовой академии М. А. Эскиндарова. — М.: Финансы и статистика, 2009. — 448 с.: ил. ИСБН 978-5-279-03406-2.
- ↑ „Шенгер Юрий Евгеньевич“. 2018-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
- ↑ „Национальная идея и немцы в Узбекистане“. 2011-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
Ҳаволалар
- Россия Федерацияси Марказий банки архиви саҳифалари орқали Архивная копия