Юрий Евгениэвич Стулов (1936-йил 27-май, Москва – 1980-йиллар боши[1]) – совет футболчиси, ҳимоячи, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғилланган.

Юрий Стулов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Юрий Евгениэвич Стулов
Таваллуд санаси 27-май 1936-йил
Таваллуд жойи Москва, РСФСР
Вафот санаси 1980-йилларнинг бошлари
Амплуаси Ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1956 Энергия (Осипенко) ЖТЖ
1957 Металлург (Запароже)
1958 Шахтёр (Сталино)
1958—1959 Меҳнат заҳиралари (Тошкент) (6)
1960—1964 Қайрат 135 (3)
Бошқарган клублари
1969 Торпедо (Кокчатев)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

У футбол ўйнашни 1950-йилда Москванинг Спартак клубига қарашли болалар жамоасида бошлаган. 1950-йилларнинг ўрталарида у Украинага кўчиб ўтди. 1956-йилда Осипенконинг „Энергия“ жамоаси учун республика чемпионатида, 1957-йилда Запороженинг „Металлург“ жамоасида СССР „Б“ лигаси тоифасида иштирок этган. Кейинги мавсумнинг биринчи ярмини „А“ тоифасидаги "Шахтёр" Сталино жамоаси таркибида ўтказган. Шу йилнинг мавсум ўрталарига келиб Тошкент Жисмоний тарбия институтига ўқишга кирди ва 1959-йилгача Тошкентнинг „Меҳнат заҳиралари“ жамоаси таркибида „Б“ тоифасида тўп сурган. Бу давр муобайнида Юрий жамоа сардори бўлган. 1960—1964-йилларда Олмаотанинг „Қайрат“ жамоасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган, чемпионатда 135 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

1969-йилда Кокчетавнинг „Торпедо“ жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган. 1970-йиллар охирида Запорожеда футбол мураббийи бўлиб ишлаган.

У қирқ ёшида перитонит касаллигидан вафот этди.

Манбалар

Ҳаволалар