Yuriy dolgorukiy
Qiyofa
Юрий долгорукий, Юрий Владимирович Долгорукий (ХИ асрнинг 90-йиллари охири — 1157.15.5) — Суздал ва Киев князи, Владимир Мономахнит 6ўғли (Жанубий Русдаги ишларга доимо аралашиб тургани учун Долгорукий лақабини вафотидан сўнг айрим рус йилномачилари томонидан олган). 1120 йил Ю.Д. Волга булғорлари устига юриш қилган. РостовСуздал ери Мономах томонидан Ю.Д.га берилган эди. Унинг қароргоҳи Суздалда бўлган. Переяславл-Залесск, Юрев ва бошқалар шаҳарларни бино қилган. Унинг ҳукмронлиги даврида, 1147 йил илк маротаба манбаларда Москва шаҳри қайд этилган, Ю.Д. 1156 йил шаҳарни мустаҳкамлаган, шу туфайли у Москванинг асосчиси ҳисобланади. 1954 йил Москвада ҳайкали ўрнатилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |