Юрт — ўрта аср Шарқ манбаларида мулк, турар жой, мамлакат, ватан, ер маъносида қўлланиладиган атама. ХИВ асрнинг 2-ярмигача "ЙУ." атамаси, одатда, туркий қабилалар кўчиб юрадиган ҳудуд маъносида қўлланган. ХИВ аср охири — ХВ аср бошларида Ю. деб хон қароргоҳидаги зодагоннинг жойи ёки зодагон ёхуд хоннинг қароргоҳи жойлашган ерга айтилган. Тарихчилар Рашидуддин ва Вассофнинг асарларида Ю. нафақат улус ҳудудини балки қўшиннинг умумий сафида аскарлар ўрни, қароргоҳ (ўрду) жойлашган ер, қароргоҳдаги чодир ўрнатилган жойни ҳам англатган. Сўнгги давр манбаларида "ЙУ." атамасининг уй, турар жой, манзилни англатувчи аҳамияти кучайган. Рус манбаларида Ю.Мўғуллар давлати ва Олтин Ўрда парчалангандан сўнг вужудга келган давлатлар ҳудудини билдирган (Сибир Ю.и, Қрим Ю.и ва бошқалар).