Yusif Mammadaliyev
Юсиф Ҳейдар ўғли Маммадалиев ёки машҳур исми билан Юсиф Маммадалиев (31-декабр 1905, Ордубад, Нахчивон уезди — 15-декабр 1961, Боку) — озарбайжон-совет кимёгари, кимё фанлари доктори (1942), профессор (1942), Озарбайжон ССР Фанлар академияси академиги (1945) ва президенти (1947–1951 ҳамда 1958–1961), СССР Фанлар академиясининг мухбир а’зоси (1958). „Сталин“ мукофоти лауреати (1946).[1]
| Юсиф Ҳейдар ўғли Маммадалиев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
31-декабр 1905-йил Ордубад, Нахчиван уезди, Иреван губернияси, Россия империяси |
| Вафоти |
15-декабр 1961-йил Боку, Озарбайжон ССР, СССР |
| Фуқаролиги | СССР |
| Миллати | озарбайжон |
| Соҳаси | Кимё, Нефт кимёси, Органик кимё |
| Иш жойлари | Озарбайжон нефт тадқиқот институти; Озарбайжон ССР Фанлар академияси |
| Институтлар | Нефт-кимё жараёнлари институти (ташкиллаштириш ташаббуси) |
| Таълими | Москва давлат университети (кимё факултети, 1932) |
| Тезис сарлавҳаси | Ароматик углеводородларнинг алкилланиши ва деалкилланиши орқали толуол синтези (1942) |
| Машҳур ишлари | Нефт ва нефт газларини каталитик қайта ишлаш; авиация ёқилғиси компонентлари синтези |
| Таъсир олган | Озарбайжонда нефт кимёси илмий мактаби |
| Мукофотлари |
|
| Дафн этилган жойи | Фахрий хиёбон, (Боку) |
СССР Олий Совети (5-чақириқ, 1958–1961) ва Озарбайжон ССР Олий Совети (4-чақириқ, 1955–1959) депутати бўлган.[1]
Ҳаёти
Юсиф Ҳейдар ўғли Маммадалиев 31-декабр 1905-йилда Нахчивон уездининг Ордубад шаҳрида туғилган.
1926-йилда Владимир Илич Ленин номидаги Озарбайжон Олий педагогика институтини тугатгач, бир муддатдан сўнг 1928–1929-йилларда Иреван озарбайжонлар педагогика техникумида ўқитувчи бўлиб ишлаган.[2] У Иревандаги озарбайжонларнинг ижтимоий ҳаётида ҳам фаол қатнашган.[2]

Й.Маммадалиев ўша даврда Арманистонда озчиликда қолган миллатлар билан ишлаш комиссияси а’зоси бўлган, аҳолининг ҳуқуқий ҳолати, ёшларни, айниқса қизларни та’лимга жалб этиш масалалари бўйича матбуотда чиқишлар қилган.[2]
1942-йилда кимё фанлари доктори (диссертация мавзуси: „Ароматик углеводородларни алкиллаш ва деалкиллаш йўли билан толуол синтези“) ва профессор бўлган, 1945-йилда Озарбайжон ССР ФА академиги этиб сайланган. Тўла асос билан айтиш мумкинки, Юсиф Маммадалиев 1945-йилда Озарбайжон ССР Фанлар академиясини ташкил этганлардан бири бўлган. Республикада фан тараққиётининг бутун бир даври бу буюк инсон номи билан боғлиқ.[4]
1945-йилда у Озарбайжон ССР ФА академиги, Президиум а’зоси ва ФА Нефт институти директори этиб сайланган. М.Мирқасıмов, М.Топчубашов, Семед Вурğун, Широкоқоров, Есман, Микайıл Ҳüсейнов билан бирга, у академиянинг та’сисчилари ва Озарбайжоннинг илк 15 академигидан бири эди. 1954-йилларда Озарбайжон ССР ФА Физика, кимё ва нефт бўлимининг академик-котиби, 1954–1958-йилларда эса С. М. Киров номидаги АДУ ректори бўлган.[4]
Юсиф Маммадалиев 1961-йил 15-декабрда Бокуда вафот этган.[4]
Илмий фаолияти

Юсиф Маммадалиевнинг асосий илмий ишлари нефт ва нефт газларини каталитик қайта ишлаш соҳасига тааллуқлидир. У Озарбайжонда нефт кимёсига асос солган.[5]
У турли углеводородларни катализатор иштирокида хлорлаш ва бромлашнинг янги усулларини таклиф қилган; нефт газларини, хусусан метанни аввал стационар катализатор устида, кейинчалик эса „қайнаб турувчи қатлам“да хлорлаш орқали карбонтетрахлорид, метилхлорид, метиленхлорид ва бошқа қимматли маҳсулотларни олиш йўлларини кўрсатган.
Ароматик, парафин ва циклопарафин углеводородларини тўйинмаган углеводородлар билан каталитик алкиллаш бўйича тадқиқотлари авиация ёқилғиларининг юқори сифатли компонентларини саноат миқёсида синтез қилиш имконини берган.
Боку нефтларининг бензин фраксиясини каталитик ароматизациялаш, ювувчи моддалар ҳамда кремний-органик бирикмалар олиш, пиролиз маҳсулотларидан пластик массалар ишлаб чиқариш ва Нафталан нефтининг та’сир механизмини ўрганиш соҳаларида ҳам илмий ишлар қилган. Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашда ҳам хизматлари бўлган.
200 дан ортиқ илмий асар, жумладан 6 монография муаллифи.[5] Илмий тадқиқотлари натижалари 936 илмий ва публицистик асарда, шу жумладан 15 та муаллифлик гувоҳномаси ва патентда акс этган. 12 нафар фан доктори, 29 нафар фалсафа доктори тайёрлаган.[6]
Асосий илмий ютуқлари
Й. Ҳ. Маммадалиев СССР, АҚШ, Италия (1955, Рим), Франсия (1960, Париж), Англия, Полша Халқ Республикаси (1957–58, Варшава), Венгрия Халқ Республикаси ва бошқа мамлакатларда ўтказилган қурултой, конгресс ва симпозиумларда қатнашган.[7]
У бензолни пропилен билан алкиллаш йўли орқали изопропилбензол синтези усулини ишлаб чиққан; бу Иккинчи жаҳон уруши йилларида СССР авиациясини юқори октанли ёқилғи билан та’минлашга ёрдам берган.[8]
Фашист қўшинларига қарши Совет Иттифоқининг ғалабасида танкка қарши аралашма кашфиёти жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Унинг таркиби Й. Маммадалиев томонидан толуол — портловчи моддалар учун хомашё — олиш асосида ишлаб чиқилган, дейилади.[9]
Озарбайжонда Фанлар академияси 1945-йил баҳорида ташкил этилган ва Й. Ҳ. Маммадалиев унинг ҳақиқий а’золарининг биринчи таркибига киритилган. У ҳали 40 ёшга ҳам тўлмаган эди.[10]
Озарбайжон астрофизика расадхонаси, Қўлёзмалар фонди, Сумғайит кимё илмий маркази ва бошқа муассасаларни ташкил этиш ҳам Й. Маммадалиев номи билан боғлиқ.[5]
Юсиф Маммадалиев „Ленин“ ордени (1944), „Қизил меҳнат байроғи“ ордени (1954) ва „Шон-шараф нишони“ ордени (1951), шунингдек медаллар билан тақдирланган.[1]
Урушдан кейинги йилларда совет тарғиботчилари фашист Германияси устидан ғалабани та’минлаган омиллар ҳақида шундай дейишган: урушни Микулиннинг моторлари, Яковлевнинг самолётлари, Маммадалиевнинг бензини ҳисобига ютиш мумкин бўлди.[11]
Да’волар
Й.Маммадалиев юқори октанли бензин ва „Молотов коктейли“ни ихтиро қилгани да’во қилинади.[12][13][14]
Да’вога кўра, Озарбайжон КП МК И котиби М. Ж. Бағиров намунага юқори самарадорлиги борлигига шубҳа билан қараган ва суюқликдан бирозини ўтга сепган. Баланш аланга кўтарилган, оловга чидамли ғишт эриган, металл қувурлар ҳам зарарланган, дейилади.[15]
Манбаларда унинг Нобел мукофотига номзод бўлгани ҳақида ҳам да’волар учрайди.[12] Шунингдек, немисларнинг В-2 ракеталари учун ёқилғининг таркибини ҳам у ишлаб чиққани айтилади.[16]
Яна бир да’вода эса олим ўлимига асоссиз қўйилган ташхис сабаб бўлгани айтилади.[17]
Оиласи
Олимнинг ўғли Юсиф Маммадалиев (1946 йилда туғилган) кимё фанлари доктори бўлиб, Совет даврида Нефт-кимё жараёнлари институтига раҳбарлик қилган, кейинчалик эса Боку метрополитени бошлиғи бўлган.[18]
Набираси Шамс Маммадалиев 2017-йилдан Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари бўлган.[19]
Хотираси
1962-йилдан Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Нефт-кимё жараёнлари институти академик Й.Ҳ.Маммадалиев номи билан аталади.[20]
1987-йилда Ялчин Аффндиев ва Мири Рзаев томонидан унинг хотирасига „Озарбайжонфилм“ киностудияси ишлаб чиқарган „Юсиф Маммадалиев“ номли қисқа метражли ҳужжатли филм бағишланган.
- Яşадığı уйнинг олдидаги хотира лавҳаси
- Фахрий Хиябондаги қабр усти ёдгорлиги
- ОМФА (АМЕА) Президиуми биноси ёнидаги ҳайкали
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Азәрбајҹан Совет Енсиклопедијасы (10 жилдда), ВИ жилд: Куба—Мисир Ҹ. Б. Гулиев: . Бакı: Азəрбайcан Совет Энсиклопедиясıнıн Баş Редаксиясı, 1982 — 496-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Элм вə тəҳсил“ (аз). 2020-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ҳарш Реалитиэс оф Студент Лифе бй Узейир Ҳажибеёв Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (17-август 2018-йил) (пропущен М.-А. Кашкай)
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Маммадалиев Юсиф Ҳейдəр оğлу“. сcиэнcе.гов.аз. Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Архивлəнмиş сурəт“. Қаралди: 2014-йил 21-июл.
- ↑ „Маммадалиев Юсиф Ҳейдəр оğлу“. сcиэнcе.гов.аз. Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ „Архивлəнмиş сурəт“. 2021-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-сентябр.
- ↑ „Азəрбайcанıн кимяçı алимлəри İкинcи Дüня мüҳарибəси иллəриндə“ (аз). азертаг.аз. Қаралди: 2025-йил 5-июн.
- ↑ Ҳаcıева, Земфира. АМЕА Президентлəри. Şанлı ёлун мəрҳəлəлəри, Бакı, 2014 — 33-бет.
- ↑ Фəрəcуллаева, М.. Академик Юсуф Маммадалиев. Бакı: ТУТУ Нəşрийятı, 2005 — 39–42-бет.
- ↑ Фəрəcуллаева, М.. Академик Юсуф Маммадалиев. Бакı: ТУТУ Нəşрийятı, 2005 — 45-бет.
- ↑ 12,0 12,1 Нури, Элмин „"АМЕА президентлəри" - Эрмəнилəр Нобел мüкафатıнı Юсиф Маммадалиевин əлиндəн неcə алдıлар?“. модерн.аз. Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ Қорхмаз, А. „Партлайıcı "Молотов коктейли"ни азəрбайcанлı алим кəşф эдиб - МАРАҚЛИ“. модерн.аз. 2024-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 5-июн.
- ↑ „İлҳам Əлиев "Молотов коктейли"ни азəрбайcанлı алимин иcад этмəсиндəн данışıб“ (аз). Оху.аз. Қаралди: 2025-йил 5-июн.
- ↑ Фəрəcуллаева, М.. Академик Юсуф Маммадалиев. Бакı: ТУТУ Нəşрийятı, 2005 — 34-бет.
- ↑ „Маммадалиев Юсиф“ (аз). портал.азертаг.аз. Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ „`Нобел мüкафатı алаcақдı, 100 қрам қанла öлдü` – Алимин öлüмüнüн бöйüк сирри (АРАŞДИРМА)“. ҳафизтимес.cом.
- ↑ „Назир мüавини: "Атама "Нобел" мüкафатı қəрəзли оларақ верилмəди"“. мусават.cом. 2025-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ „Юсиф Маммадалиевин нəвəсинə йüксəк вəзифə верилди“ (аз). БакуПост (2017-йил 1-июн). Қаралди: 2025-йил 13-май.
- ↑ „Институтес (10)“. сcиэнcе.гов.аз. 2023-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-январ.