Юстин (лотинча Марcус Жунианус Жустинус Фронтинус, талаффузи Маркус Юниус Юстин Фронтин) — милодий ИИ—ИИИ асрларда яшаган римлик тарихчи. Ўзининг Помпей Трогнинг „Филипп тарихи“ асарига эпитом ёзгани билан тарихда қолган. Юстиннинг эпитоми дунё, асосан, Македония тарихини қадимий даврлардан И асргача бўлган воқеаларини ўз ичига олади. Ушбу китобдан В аср тарихчиси Орозий фойдаланган бўлиб, унинг асари ўрта асрларда ҳам қадрланган. Помпей Трогнинг ушбу асари Юстин томонидан қисқартирилиб, қайта ишланган шаклда ҳозирги кунгача етиб келган[1].

Юстин
Таваллуди Ма'лум эмас
Вафоти Ма'лум эмас
Фуқаролиги Рим империяси
Касби Тарихчи, ёзувчи
Фаолият йиллари тахминан ИИИ аср

Юстин фаолияти

Помпей Трог ҳақида қисқагина маълумот берган Юстин ўзи ҳақида лом-лим демайди. Шу туфайли биз Юстин ҳақида жуда қисқа маълумотга эгамиз. Унинг Август асридан кейин милодий И-ИИ асрларида Римда яшаб ўтганлиги маълум, холос. Помпей Трог ва Юстин ўз замонасида унчалик катта обрў-эътибор топмаган бўлса ҳам, Ўрта асрлар ва Уйғониш даврларига келиб, номлари кўпчиликка таниш бўлиб қолди.

Юстин ҳаётининг кўп қисми Август асри ва ундан кейинги даврлар адабиёти ва санъатининг ривожи билан боғлиқдир. Юстин тарихни жуда яхши билган, айни пайтда, маҳоратли ёзувчи эди. Тарихчи сифатида Помпей Трог ҳикоя қилган тарихий воқеаларнинг асосларини пухта ўрганган ва уларга ўзининг муносабатини билдирган бўлса, ёзувчи сифатида Помпей Трог асаридаги бадиий тасвирларнинг давомчиси сифатида кўзга ташланади. Чунки асарда йўқолиб кетган кўпгина саҳифаларнинг бадиий хусусиятларини ва ифода воситаларини тиклашга ҳаракат қилган[2]. Юстиннинг ёзув услуби соддалиги ва ихчамлиги билан ажралиб туриб, жуда кўп қизиқарли маълумотларни ўз ичига олади. Юстин ўз тарихини бошқа қадимий муаллифларнинг асарлари билан таққослаганда кўнгилочар ва ибратли фактларнинг тавсифига эътибор қаратади, аммо кўпинча маълумотлар орасида ноаниқликлар учрайди. Бироқ, Юстин, аниқроғи, Помпей Трогнинг манбалари бошқа муаллифлардан топиб бўлмайдиган ноёб маълумотларни етказади. Юстин Помпей Трогнинг мисрликларнинг қадимийлиги ҳақидаги версиясини такрорлади, скифларнинг дастлабки ҳукмдорлари номларини келтиради ва улар билан боғлиқ воқеаларни тасвирлаб беради. Юстиннинг ўзи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас ва ҳаттоки унинг исми ҳам турли қўлёзмаларда бошқача ёзилган, масалан: Маркус Юнианус Юстинус ёки Юстинус Фронтинус[1].

„Помпей Трог эпитоми“ асари

Юстиннинг „Помпей Трог эпитоми“ асари ўзига хос бадиий асардир. Ҳатто у ғоявий юксаклиги ва бадиий гўзаллиги жиҳатидан айрим грек ва Рим романларидан устун туради. Шунингдек, бу асар илмий характерга эга. Унда халқлар тарихига оид муҳим маълумотлар бор[3]. Юстиннинг „Помпей Трог эпитоми“ асари ХВИИ асрда рус тилига илк маротаба таржима қилинган, аммо бизгача сақланиб қолмаган. ХВИИИ асрда, аниқроғи 1768-йилда Н. Попов, 1824-йилда С. Борзецовский, 1954—1955-йилларда А. Деконский ва М. Рижскийлар томонидан таржима қилиниб, нашр қилинган. Асар 2005-йилда қайтадан чоп этилди[1].

Скиф (сак) лар ҳақида

Юстин ўз асарларида скиф (сак)ларнинг ҳаёти, яшаш тарзи ҳақида ҳикоя қилади. Муаллиф бу билан чегараланиб қолмасдан, скифларнинг характери, феъл-атвори, дунёқарашига хос характерли белгилар ҳақида ҳам сўз юритади. „Скифлар ери кенглиги ва узунлиги жиҳатидан бепоён ўлка эди. Улар ўзларига тегишли ерларни чегаралаб олишган эди. Уларда на уй, на қурилиш ва на доимий истиқомат қиладиган жой бор. Улар мудом кўчиб, қўниб юришга одатланган. Майда ва йирик моллар боқади. Улар хотини ва болаларини ўзлари билан бирга олиб юради. Уларнинг иссиқдан ва совуқдан сақлайдиган теридан тайёрланган махсус ёпинғичи бўлган“[4].

Помпей Трог ва Юстин скифлар ҳаётига доир айрим воқеаларнинг баёнини тасдиқлаш учун кўп ўринларда Геродот ижодига мурожаат қилади. Айниқса, Юстиннинг "Помпей Трог эпитоми" асарида берилган скифлар ҳақидаги воқеалар тасвири Геродотнинг „Скифия“ асари тасвирига ўхшаб кетади.

Юстин асарининг бир жойида скифлар ҳақида шундай ёзади: „Улар туғма ҳақиқатгўй эдилар. Улар учун ўғрилик қилиш энг оғир жиноят эди“. Асарда тасвирланишича, „Скифларнинг қўй-моллари алоҳида жойларда сақланмасдан, кенг яйловларда эркин юрарди. Скифлар олтин ва кумушдан ҳазар қилардилар. Сут ва асал истеъмол қилишга одатланганлар. Йиртқич ҳайвонларнинг терисидан ҳам фойдаланадилар“. Қадимги скифлар олтин йиғиш ва кумуш буюмлар тўплашга одатланмаган. Романнинг бир ўрнида, „бойликка хирс қўйиш уни ишлата билган жойдагина авжига чиқади“, деган фикрни ёзиб ўтган. Скифлар учун бойлик олтин ва кумуш буюмлар эмас, балки бебаҳо терилар ва ундан тайёрланган турли хил кийимлар ҳисобланган[5].

Юстин „Помпей Трог эпитоми“да скифларнинг саравк ва азиан номли қабилалари Бақтрия билан Сўғд ҳудудларини эгаллаб, бу ҳудудларда яшаганлигини ёзади. Бундан ташқари, Юстин асаридаги тарихий воқеалар баёни ҳам берилади. Унда таъкидланишича, „Скифлар уч марта Осиё устидан ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлади. Уларнинг ғалабага эришолмаган ҳоллари ҳам бўлади. Скиф (сак) лар Эрон шоҳи Дорони шармандаларча ўз ерларидан қувиб чиқаради. Кирни бутун қўшинлари билан қириб ташлайди (бу ўринда Геродот ва Полиэн ижодида бутун тафсилотлари билан ҳикоя қилинган “Тўмарис" ва "Широқ" асарларини назарда тутади). Буюк Александрнинг саркардаси Запирион қўшинлари скифлар томонидан қириб ташланган эди"[6].Юстин скифлар ҳаётига ижобий муносабатда бўлади. Александрнинг Осиёга юришини қораламаган ҳолда, скифларнинг мардлиги, ватанпарварлигини улуғлайди. Уларнинг ташқи душманларга қарши курашини, босқинчи ёвларга берган аёвсиз зарбасини мақтайди.

Александр юришлари

Юстиннинг асарида қайд этилишича, „Александр Ҳиндикуш тоғлари орқали Бақтрияга эрамиздан аввалги 329-йилнинг баҳорида кириб келади“. Бундан кўринадики, Сўғдиёнага ҳам у ўша йили баҳор ойларининг охирларида келади. Чунки бақтрияликлар Македон қўшинларига деярли қаршилик кўрсатмайди. Шунинг учун ҳам, Александр Бақтрияда кўп ушланмасдан, тезда Сўғдиёна томон йўл олади. Сабаби, Сўғдиёнада ашаддий душмани Бесс яшириниб юрганлиги ҳақидаги хабарни эшитади. Бесс Эрон шоҳи Доро ИИИ нинг энг яқин кишиси бўлиб, Бақтрия ҳокими қилиб тайинланган эди. Айрим грек ва рим асарларида Бесснинг Бақтрияда қўлга олинганлиги маълум қилинади. Юстин асарида эса бу воқеа аниқ далиллар билан кўрсатилиб, Бесснинг Сўғдиёнада асир олинганлиги таъкидланади[7]. Юстин „Помпей Трог эпитоми“ асарида Александр Бақтрия ва Суғдиёнада 7 та шаҳар қурдирганлигини ёзади. Шулардан бири Сирдарё соҳилида 17 кунда қуриб битказилган „Александрия Эсхата“, яъни олисдаги Александрия эди. Ушбу шаҳар Хўжанд билан Бекобод оралиғида жойлашган эди. Александр мазкур шаҳарларда юнон-македон қўшинларини жойлаштириб, келгуси жойларни забт этишда ушбу шаҳарлардан плацдарм сифатида фойдаланган эди. Шу сабабдан, Александр „Александрия Эсхата“ни тезда барпо этиб, бу ердан саклар устига юриш бошлаган эди. Бундан ташқари, Александнинг Марказий Осиёда олиб борган яратувчилик фаолиятига қараганда, унинг вайронагарчилик ва бузғунчилиги ўн чандон ортиқроқ бўлган, беҳисоб шаҳар ҳамда қишлоқларни вайрон этган[1].

Клит фожиаси

Юстин асарида Дионис шарафига бағишланган зиёфат чоғида Александр томонидан ўлдирилган Клит фожиаси билан боғлиқ воқеалар анча таъсирли эпизодларда берилган. Шунингдек, Клит фожиаси Мароқанда яқинидаги тоғда милоддан аввалги 328-йилда рўй берганлиги қайд этилади. Ф. Бойназаров бу жойни Ургут тоғлари, Омонқўтон атрофида эканлигини айтади[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Дониёров А. Х. Марказий Осиё халқлари тарихшунослиги / Дарслик. Тошкент: НИФ МСҲ, 2020. 64-бет.
  2. ↑ Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи / Дарслик. Т.: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“, 2006. 150-151-бетлар
  3. ↑ Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи / Дарслик. Т.: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“, 2006. 151-бет
  4. ↑ Юстин. Эпитома Помпей трога. Журнал „Вестник временей истории“ 1954, № 2, стр. 212.
  5. ↑ Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи / Дарслик. Т.: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“, 2006. 152-153-бетлар
  6. ↑ Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи / Дарслик. Т.: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“, 2006. 156-бет
  7. ↑ 7,0 7,1 Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи / Дарслик. Т.: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“, 2006. 158-бет