Yusufali Musayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Юсуфали Мусаев (1869 — Андижон — 1947.6.12) — меъмор, халқ устаси. Меъморликни отаси Муҳаммад Мусо ва акаси Исахон Мусаевдан ўрганган. Андижон жоме масжиди мажмуаси қурилишида қатнашган ва зилзиладан сўнг уни қайта тиклаган. М. бино қурилишида 1—1,5 м қалинликдаги деворларни ихчамлаштирди, йўғон ва оғир равоқлар ўрнига зинали равоқлар қўллади. М. хилма-хил гумбаз томлар яратиш билан бирга гумбазлар тузилишини маълум тартибга солди, бинонинг айрим мураккаб қисмлари ва лойиҳасини яратди ва гумбаз устаси сифатида шухрат қозонди. М. қурган бинолар ёруғ, ихчам ва кўркамлиги билан Самарқанд, Бухоро ва Хива усталари қурган бинолардан фарқ қилади. Фарғона водийсидаги 40 га яқин ҳаммом унинг лойиҳаси ва раҳбарлигида бунёд этилган. Муқимий театри биноси М. раҳбарлигида шогирдлари уста Эшонхон, Иван Минаков ва Ус т а Эргаш Хожилар билан ҳамкорликда қурилган йирик бинолардан биридир. М. Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академик (1944).
Адабиёт
- Ашрафов А., Ус т а Юсуфали, Т., 1955.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |