Yuyechji

Юечжи, Юэчжилар (хитойча: мáнҳī; пинйин: Юèзҳī, Рòузҳī ёки Рùзҳī; Wаде-Гилес: Йüэҳ-чиҳ, Жоу-чиҳ ёки Жу-чиҳ;) Милоддан аввалги 1-минг йилликда ҳозирги Хитойнинг Гансу провинсиясининг ғарбий қисмидаги ҳудудда яшаган қадимги халқ бўлиб, илк марта Хитой тарихида даштларда яшовчи кўчманчи чорвадорлар сифатида тасвирланган. Милоддан аввалги 176-йилда Ҳунлардан йирик мағлубиятга учрагач, Юэчжилар 2 гуруҳга бўлиниб, турли йўналишларда кўчиб юрганлар: Катта Юэчжи (Дà Юèзҳī дà Юэзҳī) ва Кичик Юэчжи (Хиǎо Юèзҳī чāнгāнгī). Бу маг'лубият мураккаб домино эффектини бошлайди, у барча ё'налишларда тарқалади ва бу жараёнда Осиёнинг ко'п асрларлик тарих ё'налишини белгилаб беради[1]. Катта юэчжилар дастлаб шимоли-ғарбга Или водийсига (Хитой ва Қозоғистоннинг замонавий чегараларида) кўчиб ўтганлар, маълумотларга кўра, улар сакларни сиқиб чиқаришган. Улар Или водийсидан вусунлар томонидан қувилган ва жанубга, Сўғдга кўчиб келган ва кейинроқ Бақтрияга ўрнашган. Бинобарин, Буюк Юэчжилар Юнон-Бақтрия подшоҳлиги устидан ҳукмронлик қилган халқлар: Тохарлар билан бирлаштирилган. Милоддан аввал И асрда Бақтриядаги 5 та йирик катта юэчжи қабилаларидан бири бўлган кушоналар (хитойча: йҳуанг; пинйин: Гуìшуāнг) бошқа қабилалар ва қўшни халқларни ўзига бўйсундира бошлаган. Кушонлар подшолиги милодий ИИИ асрда ўзининг энг юқори чўққисига чиқди, шимолда Тарим ҳавзасидаги Турфондан жанубда Ҳиндистоннинг Ганг текислигидаги Паталипутрагача чўзилган. Ипак йўлида савдо-сотиқнинг ривожланиши ва Хитойга буддизмнинг кириб келишида кушоналар муҳим рол ўйнаган.
Аксар олимлар юэчжиларни Ҳинд-Европа халқларига оид бўлган деб ҳисоблайдилар.[2] Хусусан, франсуз тарихчи олими, туркшунос Жеан-Паул Роух ҳам юэчжиларни турк ёки мог'ул халқларидан эмас, балки Ҳинд-европа халқларига мансуб халқлардан дея та'рифлайди.
Юэчжиларнинг катта қисми Или ва Фарғона водийси орқали ҳозирги Афғонистон томонга кўчиб борган. Янги жойда улар ўз давлатларини ташкил этиб қўшни ҳудудларни эгаллаб олишган. Хитой манбаларида бу давлат Улуғ юечжи (Даюечжи) давлати деб номланган. Асл масканлари — Даштиота (Дунхуан) билан Чиланшан, қолганлари эса "Кичик юечжи" ("Сяо юэжи") деб аталган. Хитой манбаларида Бақтрия, Кушон, Эфталийлар давлатларини "улуғ Ю.лар" барпо этганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Ба'зи тадқиқотчилар Юэчжиларни тохарлар деб аташади. Бақтрияни эгаллаган Юэчжилар бу ҳудудни мазкур 5 ҳудудга бўлиб идора этишган. Булар хитой тилида шундай аталган: 1) Вахан (Сюми), маркази — Мўченг шаҳри; 2) Шуангми (Сямака), маркази — Шуангми шаҳри; 3) Кушон (Гуйшуанг), маркази — Кандут (Хуцао) шаҳри; 4) Парван (Сидун), маркази — Бичжу шаҳри; 5) Думи ёбғулиги. Юз йил ўтгач, Кушонлар 5 ҳудудни бирлаштириб Кушон подшолигига асос солган. Хитой манбаларида бу давлат "Катта Юэчжи давлати" деб аталган.
Хитой манбаларида дастлаб ҳунлар томонидан қайд этилган "Катта Юэчжи" атамаси, қадимий ўқилиши жиҳатидан "катта гет қабиласи", "маҳогет қабиласи", яъни "массагет қабиласи"га мос келади.
Абдулаҳад Хўжаев, Абдухолиқ Айтбоев.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ Деан, Риаз (2022). Тҳе Стоне Тоwер: Птолемй, тҳе Силк Роад, анд а 2,000-Еар-Олд Риддле. Делҳи: Пенгуин Викинг. пп. 73-81 (Ч.7, Мигратион оф тҳе Юэзҳи). ИСБН 978-0670093625..
- ↑ Роух 1997, п. 90 "Тҳей аре, бй алмост унанимоус опинион, Индо-Эуропеанс, пробаблй тҳе мост ориэнтал оф тҳосе wҳо оccупиэд тҳе степпес.".