Юзбоши (фолклорда) — достончи, эпик асарлар куйчиси. Ўзбекистоннинг жанубий туманларида (Сурхондарё вилояти ва Қашқадарёнинг айрим туманларида) бахши шу ном билан юритилади. Шерна юзбоши ва унинг давомчилари Мардонақул Авлиёқул ўғли, Мамадрайим бахши (1889—1970), Умир бахши, Юсуф Ўтаган ўғли, Бўрибой Аҳмад ўғли ва бошқалар анча машҳур бўлганлар.