Заблон Симинтов (туғилган йили: 1959-йил; Ҳирот, Афғонистон) — Афғонистонлик гилам савдогари ва ресторан эгаси. Баъзи маълумотларга кўра ушбу инсон Афғонистондаги сўнги яҳудий ҳисобланади. Шунингдек ушбу инсон Қобулдаги ягона синагога қўриқчисиҳамдир. Транскрипсияда унинг исми ва фамилияси Зебулон Симентов, Заболон Симентов ёки Заболон Симантов деб таржима қилинади.

Заблон Симинтов
Таваллуди 1959
Фуқаролиги  Афгҳанистан Афғонистон

Симинтовнинг сўзларига кўра, У якка ўзи динига эътиқод қилиши қийин кечади. Шу билан бирга, У Тошкентдаги раввиндан кашрут қоидасига мувофиқ ҳайвон сўйиш учун масус рухсат олган. Ҳозирда У Қобулдаги ягона синагоганинг ёнидаги кулбада яшайди ва бошқа давлатлардаги, хусусан Исроилдаги яҳудийлардан ва маҳаллий аҳолидан хайр-эҳсон олиб туради. Унинг хотини ва икки қизи ҳозир Исроилда истиқомад қилишади. Бир сафар ундан Исроилга мухожират қилишни хоҳлармидингиз деб сўрашганида, У «Исроилга кўчиб кетиш? Мен у ерда нима қиламан? Нега мен ўз юртимни тарк этишим керак?» деб жавоб берган. Бироқ кейинроқ «Ал-Жазира» телеканалига берган видеоинтервюсида У Исроилга кўчиб кетишни ва оиласи билан бирлашишни хоҳлашини айтган[1][2][3][4].

Ҳаволалар

  1. ↑ Н.C. Аизенман.. „Афгҳан Жеw Беcомес Cоунтрй'с Оне анд Онлй“. Wашингтон Пост (27-январ 2005-йил), с. А10.
  2. ↑ „Ноw И’м тҳе онлй Жеw ин тҳе cитй“. Тҳе Тимес.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „'Онлй оне Жеw' ноw ин Афгҳанистан“. ББC Неwс (25-январ 2005-йил).
  4. ↑ Мартин Флетчер.. „Тҳе ласт Жеw ин Афгҳанистан“. НБC Неwс (14-июн 2008-йил). 2008-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-август.