Zaboy
Забой (русча) — фойдали қазилма бойликлари ва қопловчи жинслар қазиб олинадиган иш жойи; кон иншоотлари (шурф, штолня ва бурги коваги)нинг энг пастки юзаси, мас, бурғи ковагининг туби. Кон ишлари натижасида З. сурилиши мумкин. Ишлар олиб борилаётган З. ишлаб турган ва, аксинча, ишлар тўхтатилган З. ишламаётган З. дейилади. Шахта ва конларда З. горизонтал (ётиқ), вертикал (тик) ва қия, очиқ конларда З. ёнлама ва фронтал (олд тарафда) бўлади. З.нинг майдони фойдаланиш мақсадига қараб 5 см² дан бир неча 100 м² гача боради. З.даги ишлар тайёрлаш ва тозалаш ишларига бўлинади. Тайёрлаш ишларида ҳамма кон иншоотлари фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун маълум тизим асосида тайёрланади. Тайёрлаш ишлари фойдали казилмаларнинг жойлашиш қонуниятлари, қалинлиги ва б. физик хоссаларини аниқлашга ёрдам беради. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ўтказиладиган барча ишлар йигиндиси тозалаш ишларига киради; 2) қудуқлар бургилашда бургилаш асбоблари билан ковлаб боришда қудуқнинг ўйиладиган ён сирти.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |