Зафар — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги шаҳарча (1918—72 йилларда Олмазор қишлоги). Бекобод тумани маркази. Тошкентдан 120 км жан.да, яқин темир йўл стансияси — Бекобод (22 км). Аҳолиси 7,7 минг кишини ташкил этади (2000).

Зафар
шаҳар
40°22′35″Н 69°15′05″Э / 40.37639°Н 69.25139°Э / 40.37639; 69.25139
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
туман Бекобод тумани
Аҳолиси
7 700
Вақт минтақаси УТC+5
Zafar xaritada
Zafar
Зафар
Zafar xaritada
Zafar
Зафар

3. қад. аҳоли масканларидан бири, унинг марказидаги "Номсиз тепа" кабристонидан ВИИИ—ИХ асрларга оид археологик буюм қолдиқлари топилган. 1870-йилда қишлоқ Россиядан кўчириб келтирилган русларнинг Корзинкин номли хуторига айлантирилди ва Далварзин волостининг маркази бўлди. Хутор ёнида 60 га олмазори ҳам бўлган (қишлоқнинг аввалги номи шундан). 1918-йил Олмазор қишлоғида шўролар отлиқ армияси учун қорабайир отлар етиштириб берадиган от зди ташкил қилинди. 1926-йил от зди ўрнида "Далварзин" уруғчилик хўжалиги тузилди. 1930-йил бу хўжалик пахтачилик сзига айлантирилди ва Олмазор қишлоғи сз қўрғони бўлиб қолди. З.да маъмурий ва маданиймаиший бинолар, спорт иншоотлари, бозор, 2 касалхона, 3 умумий таълим мактаби, педагогика билим юрти бор. "Ёшлик" савдо маркази қурилган. Кутубхона, маданият уйи, педагогика билим юрти қошида лицей, меҳнат таълими коллежлари, хусусий савдо дўконлари бор. Туман ҳокимияти биноси олдига "Номаълум аскар" монумента ўрнатилган. З.дан Тошкент — Бекобод автомагистрал йўли ўтган. Автобустакси саройи, кўчма қурилиш колонналари, "Сарбон" юк ташиш транспорти автокорхонаси бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ .

[1]