Zambezi
Замбези (португалча: Рио Замбезе) — Африканинг жанубидаги (Ангола, Замбия, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Боцвана ҳудуди) дарё. Узунлиги 2660 км, ҳавзасининг майдони 1330 км2. Замбия ҳудудидаги Лунда платосидан, 1100 м баландликдан бошланади. Асосий ирмоқлари — Кафуэ, Луангва, Шире. Баъзи йилларда замбези ҳавзасига Окаванго (Кубанго) дарёси ҳам қўшилиб кетади. Африканинг энг йирик кўлларидан бири Няса ҳам замбези ҳавзасига мансуб. Юқори оқимида 1200 км масофада текисликдан оқади. Ўрта оқимида қаттиқ жинслар устидан ўтган жойларда остона ва шаршаралар (Виктория шаршараси ва б.) ҳосил қилган. Қуйи оқимида водийси ва ўзани жуда кенг. Мозамбик қўлтиғига 120 км қолганда делтаси бошланади. Асосан, ёмғирдан сув олади. Ёғингарчилик даври (дек,— апрел) да тўлиб оқади. Йилига 100 млн. т оқизиқ келтиради. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 16 минг м3/с. Замбезининг гидроэнергия ресурелари ниҳоятда катта. Ўрта оқимида Кариба сув омбори (майд. 5200 км2) ва ГЕС (705 минг кВт) қурилган. Кемалар, асосан, Замбезининг Замбия ҳудудида қатнайди. Делтасида Шинде порти бор. 3. ва унинг ирмоқларидан балиқ овланади. Замбези ҳавзасини биринчи марта инглиз сайёҳи Давид Ливингстон 1851—56 ва 1858—62 йилларда тадқиқ қилган[1].
| Замбези | |
|---|---|
| португалча: Рио Замбезе | |
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |