Замча — қовуннинг эртапишар нави ҳисобланади. Халқ селексияси орқали яратилган. Замчанинг сариқ ва ола турлари бор. Сариқ эртапишар нав. Замча қовун нави. Шакли сал ясси, ҳар хил катталикда бўлади. Энг каттасининг диаметри 15—18 см. Оғирлиги 0,8—2 кг. Сирти сал тилим-тилим, дум ва уч томони тўр билан қопланган. Тилимларни ажратадиган йўллари мавжуд. Пўсти юмшоқ, эти қалин (4—4,5 см), хушбўй, тиғиз, ўртача ширин, ранги оқ ёки оч яшил. Таркибида 6—7,5% қанд, 4—6% саҳароза, 8,5—10% қуруқ модда бор. Уруғи йирик, узунчоқ, оқ. Уруғидан униб чиққандан кейин ҳосили 65—70 кунда пишади. Асосан, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда экилади. Узоқ жойларга юборишга чидамайди. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил