Zamsha
Замша (нем. Самисч Ледер) — қўй, буғу ва тоғ эчкиси терисидан формалдегидмой билан ошлаб тайёрланадиган чармдир. Майин ва юмшоқ бўлади, сув ўтказмайди. Турли рангга бўяш мумкин. Бўялмагани оч сариқ рангда. Замша серковак ва енгил бўлиб, поябзал, қўлқоп ва б. тайёрлашда, бензинни тозалашда, оптик шишаларни артиш ва б. мақсадларда ишлатилади. Тўқима 3. ҳам бор. У атласга ўхшаб тўқилган мовут. Ундан спорт кийимбошлари, куртка ва бошқлари тикилади. Сунъий Замша замшга ўхшаш тукни матога резина елими билан шимдириб ёки матога резина елими суркалиб, устига майдаланган ипгазлама толалари сепилиб тайёрланади. Сунъий Замшадан поябзал ва атторлик буюмлари тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |