Занжабил (Зингибер офfi cинале) — бир паллалилар синфига, занжабилдошлар оиласига мансуб, йўғон илдизпояли кўп йиллик ўт ўсимлик. Асосан, тропик ва субтропик ўлкаларда тарқалган. Жануб ва Жанубий Занжабил Жануби-Шарқий Осиёда пайдо бўлган ва биринчи бўлиб, кейинчалик маданийлаштирилган. Бутун Ҳинд-Тинч океани бўйлаб Гавайи оролларигача тарқалган. Занжабил Осиёдан экспорт қилинган биринчи зиравор ўсимликлардан бири бўлиб, Европага ҳам мақсадда олиб келинган ва қадимги юнонлар, римликлар томонидан ишлатилган. Занжабил ўсимлиги 2000-йилдан кўпроқ вақт олдин ўзининг шифобахш хусусиятлари билан танилган.

Ўсимликнинг дориворлиги ҳақидаги биринчи малумотлар қадимги Хитой қўлёзмаларида топилган. Бундан ташқари, қадим замонлардан бери Ҳиндистонда занжабил айниқса машҳур бўлиб келган. Савдогарлар ўсимлик ҳақидги маълумотни яшириб, занжабил Қизил денгизнинг нариги қирғоғида жойлашган троглодитлар йирида ўсади, деган афсоналарни яратишган. Юнонлар бу ўсимликни ҳазим қилиш ва озиш учун ишлатишган. Бундан ташқари, қадимги замонлардан бери занжабил кўнгил айнишига қарши энг яхши дори сифатида танилган. Ҳозирги вақтда занжабилнинг асосий ишлаб чиқарувчилари Хитой ва Ҳиндистон шунингдек у Япония, Нигерия, Ғарбий Африка, Австралия, Аргентина, Барбадос ва Сейлонда этиштирилади. Занжабил табиий ҳолда табиатда кўп учрамайди, шунинг учун уни экин майдонлари ва уй шароитида ўстириш мумкин. 2019-йилда занжабилнинг жаҳон ишлаб чиқариши 4,1 миллион тоннани ташкил этди, бунда дунёнинг 44 фоизини Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

Шарқий Осиёда ўстирилади. Занжабил ер ости танасининг бутун қисмида эфир мойи бор. Қуриган илдизи хушбўй ҳидли ва мазали бўлиб, эфир мойига бой. Майдаланмаган занжабилнинг хушбўй ҳиди майдаланганига нисбатан узоқ сақланади. Туйиб элакланган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади (асал билан бирга дамлаб итеъмол қилинади). Озиқ-овқат саноатида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва пазандачиликда баъзи овқатларга (пишиш олдидан) майдаланган ҳолда зиравор сифатида ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил