Зарба, зарб (физикада) — ҳаракатланаётган қаттиқ жисмлар тўқнашганда, қаттиқ жисм суюклик ёки газ билан ўзаро таъсирлашганда юзага келадиган ҳодисалар мажмуидир. Давом этадиган вақт оралиғи, одатда, жуда қисқа (секунднинг ўн минглик улушларидан млн.лик улушларигача), бир-бирига урилувчи жисмларнинг контакт (туташувчи) юзаларидаги кучлар (3. кучлари) эса жуда катта оний кучлар бўлади. Тўқнашган системалар учун оний кучлар ички кучлар ҳисобланади. Зарба вақтида пайдо бўладиган импулслар оний импулсл ар дейилади. Зарба туфайли жисмларнинг йўналиши, тезлиги, шакли ўзгаради, қолдиқ деформациялар, товуш тебранишлари, жисмларнинг қизиши ва б.лар содир бўлади. Икки томонлама урилиш тезлиги критик тезликдан катта бўлган ҳолларда эса жисмларнинг Зарба таъсир этган жойи емирилиши мумкин. Зарба тўғри, марказий, бурчакли, пластик, эластик ва ҳоказо бўлиши мумкин. Зарба кучи Ғ} нинг шу куч таъсир этиб турган вақт т га кўпайтмаси /73Т=С1 зарба импулси дейилади. вақтида Ғъ жуда катта, т жуда кичик бўлади. Шу сабабли, Зарба вақтида жисмга тушадиган таъсирни ифодалашда Зарба кучи ўрнига Зарба импулси ишлатилади. З.нинг элементар назариясига кўра, жисм тезлигининг 3. вақтидаги ўзгариши тикланиш коэффициенти куч билан ифодаланади; бу коэффициентнинг қиймати урилаётган жисмлар материалига боғлиқ. Масалан, ёғоч шар учун к = ж, пўлат шар учун ^; к=\ бўлса мутлақ эластик 3., к=0 бўлганда мутлақ ноэластик Зарба дейилади. Машина ва механизмлар, иншоот элементларини ҳисоблашда уларнинг З.га чидамлилиги эътиборга олинади. З.дан жисмларни деформациялаш (яссилаш, майдалаш, штамплаш ва б.) ҳамда ҳаракатлантириш (мас, қозиқ, мих қоқиш ва б.) мақсадида фойдаланиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил