Зарбдор — Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳар (1992-йилдан), Зарбдор шаҳри туманнинг жанубида жойлашган. Темир йўл стансияси. Вилоят маркази — Жиззах шаҳридан 30 км шарқда. Аҳолиси 41 270 кишидан иборат (2021).Майдони 15 км² Зарбдор шаҳрида ҳокимият биноси, ун комбинати, пахта тозалаш заводи, автокорхоналар, деҳқон бозори, маиший хизмат ва савдо шохобчалари, маданият саройи, клублар, 10 та умумий ўрта таълим мактаби, касб-ҳунар лицейи, марказий стадион, ресторанлар, прокуратура, нуронийлар маскани, 2 та боғ, 3 та жом’э масжиди ва бошқа иншоотлар мавжуд. Зарбдор шаҳри 16 та маҳалладан ташкил топган. Шаҳар муҳим автотранспорт йўллари ёқасида жойлашган. Вилоят маркази ва бошқа аҳоли пунктлари билан автомобил йўли орқали боғланган. Зарбдор шаҳри Жиззах вилоятидаги йирик 3 та шаҳардан бири ҳисобланади.[1]

Зарбдор
шаҳар, туман маркази
40°04′29″Н 68°10′06″Э / 40.07472°Н 68.16833°Э / 40.07472; 68.16833
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Зарбдор тумани
Асос солинган 1992-йил
Майдон [cонверт: инвалид нумбер]
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
42 000
Вақт минтақаси УТC+5
Zarbdor xaritada
Zarbdor
Зарбдор

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Зарбдор, 2020-йил