Zarchopon
Зарчопон — қовуннинг ўртапишар нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида Ширали ва маҳаллий Чўгари навларини дурагайлаб яратилган (1986; Р. Ҳакимов, А. С. Шчукина). Шакли чўзиқ ёки тухумсимон. Оғирлиги 2,8— 3,4 кг . Сирти сал тилимтилим, туей оч сариқ, тўрлари тўқяшил. Пўсти ўртача, қаттиқ, эти пуштиранг , ширин, асал ҳиди келади. Таркибида 15% қуруқ модда мавжуд. Уруғи ўртача катталикда, сарғиш, уруғидан униб чиққанидан кейин биринчи ҳосили 77—93 кунда пишади. 1990-йилдан республиканинг барча вилоятларида раёнлаштирилган. Ҳосилдорлиги 20—25 т/га.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |