Zardevor
Зардевор — кашта тикиб безатиладиган бадиий буюм бо'либ, уй безаги сифатида ишлатилади. Эни 40— 70 см, узунлиги уй деворини қамраб оладиган қилинади. Уй деворининг юқори қисмига шифтга тақаб гир айлантириб қоқилади. Бахмал, сидирға шойи, сатинга йўрма, босма, илма чокларда рангбаранг ипаклар, зар ип Зардевор билан қўлда кашта тикиб, гажим тутиб безатилади. Безак мужассамотини ўсимликсимон нақшлар ташкил қилади: гул, шохчалардан тузилган бир маромда такрорланувчи меҳроблар қатори ҳошия нақш билан ўралган. Қизларнинг сепига кирган З.ни қадимдан хонадонларда хотинқизлар тайёрлаган, ҳозир бадиий буюмлар фкаларида (мас, Тошкент, Андижон ва б.да попоп машиналарида ҳам кашта тикиб) ишлаб чиқарилади. ХИХ-аср ўрталари ХХ-аср бошларида Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва б. жойларда тайёрланган З.лардан намуналар республика музейларида сақланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |