Зария, Зариа — Нигерия шимолидаги шаҳар. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 350 минг кишидан зиёд (1990й.лар ўрталари). Пахта етиштирилади ва бу бо'йича муҳим савдо маркази. Пахта тозалаш, тўқимачилик, ёғ, ун тортиш, тамаки корхоналари, темир йўл устахоналари, велосипед заводи бор. Ҳунармандчилик ривожланган, турли буюмлар тўқилади, тери ошланади. Шаҳарга 1513-йилда Зария давлати пойтахти сифатида асос солинган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил