Zarir
Зарир сўзи форс-тожик тилидан эски ўзбек тилига ўтиб ўзлашган. Классик ўзбек поэзияси тилида актив қўлланган. Алишер Навоий асарларида зарир кўринишида келади: Ва гар қиш ҳавоси тўкуб замҳарир, Ки бард айлар эрди бақамни зарир. (Садди Искандарий , 1378)
Шакллари
ХИВ-ХВ асрларда битилган туркий ёзма манбаларда бу сўзни зарир шаклида қайд этилганини учратмадик. Лекин Маҳмуд Қошғарийнинг луғатида зäрäнзä — бот. махсар (И , 420) сўзи учрайдики, бу шу форсий зарир сўзининг туркий диалектларда қўллаш формаси бўлса керак.
Эски тожик тилида
Зарир сўзи эски тожик тилида: 1.гиёҳи зардест, кибо шираи он матўҳаро ранг мекунанд; 2.маж.зард (Ф. З.Т. И , 1969, 440), ҳозирги эроний тиллардан форс тилида зарир: 1)бот.резеда красилная; 2) желч' 3) жеттуҳа (Рубинчик, И, 1970, 761) каби маъноларни англатади.
Ҳозирги тилларда
Ҳозирги тожик, афғон, курд ва туркий тилларда қўлланмайди.
Этимони
Сўзнинг этимони ҳақида маълумот йўқ. У ясама сўз бўлиб, зар+ир дир. Сўзнинг бош морфемаси форс-тожик тилидаги ранг билдирувчи зард ва зар сўзлари билан бир асосдан пайдо бўлган. Иккинчи морфема -ир от ясовчи қўшимчадир.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 53-54-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.