Zarra
Зарра — оз сонли элементар зарралардан ташкил топган модда улушлари. Мас, тутун заррлари, чанг зарралари, ҳаводаги сув зарралари, молекулалар, атомлар, ядролар, нуклонлар ва б. Ўлчамларига қараб зарра макрозарралар ёки микрозарраларга бўлинади. Макрозарралар микрозарралардан ташкил топади. Микрозарралар (атом ядроси, электронлар, нуклонлар, мезонлар, гиперонлар, уквант ва ҳоказо) спинлари қўшилган ҳолда маълум йўналишда ҳаракатланиши З.ларнинг қутбланиши дейилади. Ички тузилишига қараб мураккаб ёки оддий зарраар бўлади. Мураккаб зарралар оддий зарралардан иборат. Зарра қандайлигидан қатъи назар, энергия, импулс, масса ва б. хусусиятларга эга. Дастлаб 3. ва унинг хусусиятлари ўзгармас, ҳар қандай зарра янада майдароқ заррлардан иборат, деб ҳисобланарди. Текширишлардан маълум бўлдики, зарралардан баъзилари бутунлай ўзгариши, ўз таркибида бўлмаган янги зарралар пайдо қилиши, ҳатто ўзига мое антизарралар билан тўқнашганда тамомила йўқолиб, электромагнит майдон ҳосил қилиши мумкин экан (қаранг: Антизарралар, Аннигилясия). Зарра тушунчаси майдонлар назарияси ва тўлқинлар назариясида ҳам кўп ишлатилади. Тинч турган модда З.лари массага эга, электромагнит майдон зарралари — фотонлар эса тинч турганда массага эга бўлмайди. Зарралар системаси назариясида (жумладан, қаттиқ жисмлар назариясида) текшириладиган ҳодисаларнинг рўй беришида кўп заррлар маълум жиҳатдан ҳақиқий моддий зарраларга ўхшаш бўлгани учун ёрдамчи тушунча сифатида квазизарралар тушунчаси билан иш кўрилади, мас, фонон, полярон, экситон, магнон, плазмон ва б. (яна қаранг: Элементар зарралар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |