Zartepa
Зартепа – Ўзбекистондаги маданий меърос обекти. Археология ёдгорлиги. Обект даври: В—ВИИ асрлар. Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган. Обект манзили: „Зартепа“ МФЙ . Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ: Давлат мулки. Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган – давлат муҳофазасига олинган[1][2].
Зартепа – Термиз шаҳридан 26 км шим, ғарбда жойлашган қадимий шаҳар ҳаробаси. Зартепа 1951—1952 йилларда археолог Л. И. Албаум томонидан текширилган. Зартепа квадрат шаклида бўлиб, деворларининг узунлик 400 м дан. Шарқий девор харобалари 6-7 м, ғарбий девори 4 м гача сақланиб қолган. Шаҳарнинг шимоли-шарқида квадрат шаклида қалъақўрғон бор, у Шаҳристондан мудофаа чизиғи – катта хандақ билан ажратилган. 1960—1980 йилларда археолог В.Завялов, Қ.Собиров ва Ш. Пидаевлар томонидан ўрганиш давом эттирилган. Археологик қазишмалар туфайли Зартепанинг шаҳристон қисмидан уй-жой қолдиқдари ва кўчалар очилган. Сопол идишларининг асосий қисми ангоб билан бўялган. Зартепадан одам ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари ва ҳар хил тангалар ҳам топилган. Топилмаларнинг энг қадимгиси мил. ав. ИВ аср— мил. ав. ИИ асрларга, кейингилари илк ўрта асрлар (В аср—ВИИ асрлар)га тўғри келади[3].
Қадимий шаҳар харобаси
Кушон подшолигининг Шимолий Бақтрияда жойлашган йирик марказлардан бири. 1949-йилда топилган; 1951-1952 ва 1972-йилларда қазишмалар олиб бориб ўрганилган. Майдон 16,9 га, квадрат шаклида бўлиб, деворларининг узунлиги 400 м. Шарқий девор харобалари 6-7м. Ғарбий девори 4м. гача сақланиб қолган. Шаҳарнинг шимоли—шарқида квадрат шаклида қўрғон бор, у шаҳардан катта хандақ билан ажратилган. Тўртта дарвозаси (иккитаси шарқ, иккитаси ғарб томонларда) бўлган. Кўчалар ва кўпгина архтектура иншоотларининг изи қолган. Кўплаб сопол идишлар, одам ва ҳайвонларнинг хайкаллари, тангалар топилган. Сопол идишларнинг асосий қисми қизил ангоб билан бўялган. Тапилмаларнинг энг қадимийлари миллодан аввалги ИВ-ИИ асрларга, кейингилари илк ўрта асрларга В-ВИИ аср) тўғри келади.
Манбалар
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |